UZ

Сўнгги янгиликлар

03:42ЕЧЛ. "Ювентус" камбэк остонасида вазифани уддалай олмади, "Галатасарой" 1/8 финалда!  3 03:21"Реал" кетма-кет 29-мавсум ЕЧЛ 1/8 финалига чиқди  5 03:00ЕЧЛ. ПСЖ "Монако" билан дуранг ўйнади ва 1/8 финалга йўл олди  7 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўзини ўтиш ўйинларида ўйнашга мажбур қилган "Бенфика"ни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўлга олди  61 02:30Стив Брюс: "МЮ Магуайрга янги шартнома таклиф қилиши керак"  0 01:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" сафарда йирик ғалаба қайд этди, Роналдудан навбатдаги гол!  2 00:45ЕЧЛ. Бергамода камбэк: "Аталанта" йирик ҳисобда ғалабага эришиб, "Боруссия"ни турнирдан чиқариб юборди  24 00:20Коутиньо олдида икки йўл бор  0 00:01ЕЧЛ. "Реал" - "Бенфика" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  15 23:50"Милан" тўртинчи либослар тўпламини тақдим қилди  1 23:31Ямал ўз совринини қабул қилиб олди  1 22:50Онана МЮга қайтиб, асосий таркиб учун курашмоқчи  4 22:32"Барселона" АПЛдан ҳимоячи кўзлаб қўйди  1 22:15Каземиро Италия жамоасига ўтмоқчи  1 21:41"Ғазалкент" сўнгги дақиқаларда камбэк амалга ошириб, Россия жамоасини мағлуб этди  2

Зафар Полвонов: "Ниҳоят гол урганимдан хурсандман" Янгиликлар

Зафар Полвонов: "Ниҳоят гол урганимдан хурсандман"

Кеча Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичининг жавоб учрашувида "Олмалиқ" ўз майдонида "Қизилқум"ни қабул қилиб йирик, 6:0 ҳисобида ғалабага эришди.
Учрашувдан сўнг "Олмалиқ" ҳужумчиси Зафар Полвонов билан суҳбатлашдик.

- "Қизилқум" билан Кубокдаги биринчи учрашувимизда 1:2 ҳисобида имкониятни бой бергандик. Шу боис қандай бўлмасин иккинчи ўйинда ютишимиз шарт эди. Чунки мураббийимиз кейинги босқичга чиқиш вазифасини қўйганди ва шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Худога шукур, вазифани бажардик", - дея гап бошлади Полвонов.


 

- Очиғи, бугун "Қизилқум" устидан 6:0 ҳисобида ғалаба қозонишингларни кўпчилик кутмаганди. Ниманинг эвазига йирик ҳисобда ғалаба қозондинглар?
- Ҳа, бугун мураббийнинг берган кўрсатмаларини аниқ бажардик. Қолаверса голли вазиятлардан ҳам унумли фойдаландик.

- Айтингчи бугун "Олмалиқ" кучли ўйин кўрсатдими ёки Қизилқум кучсиз ўйин намойиш этдими?
- "Қизилқум" ҳам ўз олдига юқори мақсадларни қўйган жамоа. Бу клубнинг ўз ўйин услуби бор. Бугун уларни у қадар паст савияда ўйин кўрсатди дейиш нотўғри бўлади. "Олмалиқ"қа келадиган бўлсак, юқорида айтганимдек жамоа бугун ҳаммасини аниқ бажарди. Қолаверса захирадан туширилган футболчилар ҳам ўйинни кучайтиришга эришди.



- Бу йилги мавсумда голларингиз ҳисобини 9-турга келиб очдингиз. 8 турдаги "қуруқ серия" нима билан боғлиқ?
- Ҳа, тўғри айтасиз ҳақиқатдан ҳам бу йил негадир "қуруқ серия" чўзилиб кетди. Ҳужумчини вазифаси гол уриш. Қолаверса уни урган голлари билан эслашади. Бунинг сабабини аниқ бир омил билан боғлиқ дея олмайман. Қайсидир ўйинларда омад келмади. Яна айрим учрашувларда аниқлик етишмади. Худога шукур 9-турда жорий мавсумдаги илк голимни уриб олдим. Насиб қилса мана эндиликда голларим сонини кўпайтираман. Бунинг учун машғулотларда икки хисса куч билан ишлаяпман.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика