

Журналист Ромер Агрести маълумотларига кўра, “Женоа” 25 ёшли футболчини мавсум охирида 10 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олади.
Стураро “Женоа” тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2014 йилда “Ювентус”га келган. Ўтган мавсум эса у “Спортинг”га ижара асосида ўтганди. Аммо жароҳат сабаб Лиссабон клуби таркибида битта ўйинда ҳам майдонга тушмаган.



