"Ювентус" ярим ҳимоячиси билан хайрлашишга тайёр
10 сен 2024 20:05
Янгиликлар
"Ювентус" ярим ҳимоячиси билан хайрлашишга тайёр
Италиянинг "Ювентус" клуби бразилиялик ярим ҳимоячи Артур Мелони сотишга шай аҳволда.
Клуб ушбу мавсумда футболчига ишонч билдирмайди.
Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, туринликлар футболчи учун трансфер таклифини кутишмоқда. Агар бошқа жамоалардан қизиқиш бўлмаса, ярим ҳимоячи "Ювентус" таркибида қолади – футболчи "зебралар"даги ўрни учун курашмоқчи.
Футболчи ўтган мавсумни "Фиорентина"да ижарада ўтказди. Йил давомида ярим ҳимоячи 48 учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Артур 2020 йилда "Ювентус" футболчисига айланган. Ўз фаолияти давомида "Ливерпуль", "Барселона" ва "Гремио" жамоаларида тўп тепган.
Мело А Сериянинг дастлабки учрашувларида кўриниш бермади. "Ювентус" усиз 2 та ғалаба ва 1 та дуранг қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар