"Ювентус" Хедирани сотиш фикридан қайтди
12 авг 2019 11:30
Янгиликлар
"Ювентус" Хедирани сотиш фикридан қайтди
"Ювентус" ярим ҳимоячиси Сами Хедира шу ёзда жамоадан кетмайди.
Хедира Маурицио Саррига жамоа учун фойдали ўйинчилигини исботлашга ҳаракат қилади.
Олдинроқ, "Ювентус" Аарон Рэмзи ва Адриен Рабьоларни сотиб олгандан сўнг, германиялик футболчи жамоадан кетиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар янграган эди.
32 ёшли жаҳон чемпионига "Арсенал" ва "Вулверхэмптон" клублари қизиқаётган эди, аммо Англияда трансферлар ойнаси якунлангани сабаблари трансфер амалга ошмай қолди.
Эслатиб ўтамиз, Хедиранинг "Ювентус" билан тузган шартномаси 2021 йил ёзга қадар мўлжалланган.
Фикрлар