“Ювентус” ва “Хаддерсфилд” бир хил даромад қилишди

Aziz Tukhtamuradov
23 окт 2018, 23:54
Италия гранди “Ювентус” ҳамда Англиянинг “Хаддерсфилд” клубларининг бир йўналиш бўйича ўтган мавсум учун даромадлари бир хилда бўлди.

Аниқроғи, иккала клуб ҳам мавсум-2017/18 учун телеҳуқуқ учун 117 миллион евро олишди. 

Эътиборлиси, “Ювентус”нинг бу кўрсаткичи Италия А Серияси учун мутлоқ рекорд ҳисобланади. “Интер” ва “Милан” клублари “Кекса синьоралар”дан 30 миллион кам даромад кўришган.

Қизиғи шундаки, “Хаддерсфилд” 117 миллион (102 млн фунт стерлинг) евролик кўрсаткичи Англия Премьер-лигасидаги энг паст натижа ҳисобланади. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф