UZ

Сўнгги янгиликлар

12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  0 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  0 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  3 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  3 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  18 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  2 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  3 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  3 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  24 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  3

⚡️ “Ювентус” ва “Салернитана” ўртасидаги баҳснинг охирларида юз берган драма ҳақида Янгиликлар

⚡️ “Ювентус” ва “Салернитана” ўртасидаги баҳснинг охирларида юз берган драма ҳақида

Италия чемпионати 6-турида “Ювентус” ўз майдонида “Салернитана” билан жанговар дуранг (2:2) ўйнади.

90+3-дақиқада Леонардо Бонуччи пенальти тепиш имкониятига эга бўлди ва дарвозабон унинг зарбасини қайтариб қолди. Қайтган тўпга биринчи бўлиб югуриб келган Бонуччи хатосини тўғрилаб, ҳисобни тенглаштирди.

90+5-дақиқада туринликлар форварди Аркадиш Милик рақиб дарвозасини ишғол этиб, хурсандчилигидан футболкасини ечди ва ҳакам томонидан унга 2-сариқ кўрсатилди. ВАРдаги арбитр эса унинг голини офсайд ҳисоблади ва оқибатда натижа ўзгаришсиз қолди. Милик эса майдондан четлатилди.

Вазият қайта кўрилаётган вақтда иккала жамоа ўйинчилари ўртасида низо келиб чиқди ва бош ҳакам Маттео Марченаро яна 3 та қизил карточка кўрсатди: Федерико Фасио, Хуан Куадрадо ва “Юве” устози Массимилиано Аллегри.

Эслатиб ўтамиз, Аллегри шогирдлари мана уч ўйиндирки, ғалаба нималигини билмай келишмоқда. Туринликлар бундан олдин ЕЧЛда ПСЖга 1:2 ҳисобида ютқазди ва чемпионат доирасида “Фиорентина” билан баҳсда дуранг (1:1) ўйнади. Жамоа ҳозирда А Серия турнир жадвалида 10 очко билан 8-ўринда турибди.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика