UZ

Сўнгги янгиликлар

"Ювентус" Пирлони истеъфога чиқариши ва "Сассуоло"га қарши ўйин олдидан Тудорни тайинлаши мумкин Янгиликлар

"Ювентус" Пирлони истеъфога чиқариши ва "Сассуоло"га қарши ўйин олдидан Тудорни тайинлаши мумкин

Андреа Пирло А Серия доирасидаги "Милан" (0:3)га қарши ўйиндан сўнг истеъфога чиқарилиши мумкин.

Турин клуби Италия чемпионатида мавсум сўнггига 3 тур қолганда бешинчи ўринни эгаллаб турибди ва 10 йил ичида илк бор Чемпионлар Лигасига чиқа олмаслиги мумкин.

Манбанинг хабарига кўра, Пирлонинг келажаги ҳал қилинган - у ҳар қандай ҳолатда истеъфога чиқарилади.

Аммо истеъфо мавсум сўнггига қадар амалга оширилиши мумкин - Пирлонинг ассистенти бўлмиш Игор Тудор жамоани "Сассуоло" (12 май)га қарши ўйин олдидан қабул қилиб олиши мумкин.

Олдин "Юве"да ўйнаган 43 ёшли хорват бош мураббийлик лавозимини ҳозироқ эгаллашга тайёр.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика