
Италия чемпионатининг 16-турида "Сассуоло"га қарши ўйин учун футбол мактабларида тарбияланаётган ўқувчи болакайлар учун трибунадан тўққиз минг ўрин ажратиб қўйилди. Аввалги сафар "Удинезе"га қарши ўйинда "Ювентус" ёш болаларни чақирган, бироқ болалар рақиб дарвозабони Желько Брикични ёмон сўзлар билан ҳақоратлашгани учун жаримага ҳам тортилган эди.