"Ювентус" испаниялик ярим ҳимоячига қизиқмоқда

Alisher
29 апр 2020, 12:21
"Лацио" ярим ҳимоячиси Луис Альбертога "Ювентус" қизиқиш билдирмоқда.

Ҳужумкор ярим ҳимоячи Луис Альберто "Лацио" билан 2025 йилга қадар янги шартнома имзолашга яқин, аммо унинг Римдан кетиши ҳақидаги гап-сўзлар ҳали тўхтамаган.

Хабарларга кўра, испаниялик хавбекка "Ювентус"дан қизиқиш мавжуд.

27 ёшли Луис Альберто "Лацио"га 2016 йилнинг августида "Ливерпуль"дан 4 миллион евро эвазига ўтганди.

Рим жамоасининг 10-рақами жорий мавсум 5та гол ва 14та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Il Tempo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›