"Ювентус" футболчисининг онаси ўғли учун янги клуб қидиришни бошлади
04 ноя 2019 13:05
Янгиликлар
"Ювентус" футболчисининг онаси ўғли учун янги клуб қидиришни бошлади
"Ювентус" хавбеки Адриен Раьо қишки трансферлар ойнасида жамоадан кетишга яқин.
Рабьо ўзининг жамоадаги ҳолатидан қониқмаяпти. Футболчи унга кўпроқ ўйин амалиёти беришларини хоҳламоқда.
Айтишларича, Рабьонинг онаси Вероник ўғли учун янги жамоа қидиришни бошлаган.
Айнан футболчининг онаси Рабьонинг агенти ҳисобланади.
24 ёшли футболчи жорий мавсум А Серияда 6та ўйинда майдонга тушиб, уларнинг 3тасида захирадан ўйинга қўшилган.
Фикрлар