"Ювентус" Эдинсон Кавани учун 40 миллион евро беришга тайёр

Tolibjon Qosimov
14 апр 2016, 14:48
"La Gazzetta dello Sport"нинг хабар қилишича, Туриннинг "Ювентус" клуби ПСЖ ҳужумчиси Эдинсон Каванини сотиб олишга тайёр.

Италияликлар ёзги трансфер ойнаси пайтида футболчи учун 40 миллион евро беришлари мумкин. Эслатиб ўтамиз, парижликлар Каванини қўйиб юборишга қарши эмас. Барчаси унга тўланадиган компенсация миқдорига боғлиқ. Лекин, Франция чемпионларининг раҳбарлари Златан Ибрагимович клубни тарк этадиган бўлса, Каванига ишонишлари ҳам мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport