“Ювентус” Дибалани қанчага сотмоқчилиги маълум бўлди

Eldor Akmurzayev
16 авг 2020, 20:05
Туринликлар раҳбарияти Пауло Дибалани сотишни режалаштирмоқда.

“Юве” аргентиналикни 90-100 млн евро атрофидаги маблағга пулламоқчи. Унинг трансферидан тушган сумма эса жамоанинг янги бош мураббийи Андреа Пирло истаган футболчиларни олиб келиш сарфланаши кўзланмоқда.

Дибала 2015 йил “Палермо”дан 40 млн евро эвазига Турин клуби сафига келиб қўшилган эди. 26 ёшли футболчи якунланган мавсум А Серияда 33 ўйинда қатнашиб, 11+6 натижа кўрсатди. Қайд этиш жоиз, у мавсум якунларига кўра чемпионатда “йил футболчиси” номига сазовор бўлди. Унинг клуб билан амалдаги келишуви эса 2022 йилнинг ёзигача тузилган.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport