

Турин клуби спорт директори Фабио Паратичи ўтган йили “Атлетико”нинг 23 ёшли уругвайлик ҳимоячиси Хосе Хименес билан учрашган. Аммо “Атлетико” ўз ҳимоячисини сотишни истамаган. “Юве” эса Леонардо Бонуччининг ўринбосари сифатида Хосе Хименесни кўришда давом этган. Клуб эса келайтоган ёзги трансфер ойнаси вақтида Хименесни таркибга қўшиб олмоқчи.
Ҳимоячининг товон пул 60 миллион еврони ташкил этади.



