UZ

Сўнгги янгиликлар

08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  0 08:04"Байер"дан хайдаланган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  1 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  6 02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  5 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  3 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  18 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  2 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  12 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  14 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  43 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  2 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  14 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  27

"Юве"ни рад этиб, мухлислар муҳаббатини танлаган Пароло Янгиликлар

"Юве"ни рад этиб, мухлислар муҳаббатини танлаган Пароло

Марко Пароло бир неча йил аввал туринликларга рад жавобини берганди. Вақт бу қарор тўғри эканини исботлади.

CIES халқаро спорт тадқиқот маркази ўз позициясида майдонда ўтказилган дақиқалар бўйича сўнгги беш йилликда етакчи бўлган футболчилар рейтингини тузиб чиқти. Ярим ҳимоячилар орасидаги етакчи А Серия вакили Марко Пароло деб топилди. Шу вақтгача у 14691 дақиқа давомида майдонга тушган (Хавбеклар орасида ундан фақат Даниэль Парехо, Кристиан Эриксен ва Коке кўпроқ ўйнаган).

Ҳозир бу рейтинг ва “Лацио”ни Паролосиз тасаввур қилиш қийин. Агар 2012 йил Пароло “Ювентус” таклифини қабул қилганида балки бу рўйхатдан ўрин ололмаган бўлармиди?! Ўша йили Пароло “Чезена” таркибида қойилмақом ўйин кўрсатганди. Шундан сўнг, ўйинчи кучли марказий ярим ҳимоячи қидираётган Антонио Контенинг эътибори тушди.

“Менга Конте ҳамда “Ювентус” менежерлари қўнғироқ қилди. Мен бу хабарни эшитиб уч кун ухлай олмадим. Кун бўйи бошқа жамоага ўтиш ё ўтмаслик ҳақида ўйладим. Агентим таваккал қилиб кўришим, “Ювентус” — топ даражадаги жамоа эканини кўп бор таъкидлади. Тўғрисини айтсам, рақобатдан қўрқдим. Ўша вақтда “Юве” марказида Маркизио, Погба ва Пирло ўйнарди. Тўғри, ўзимга ишонаман, имкониятларимни юқори баҳолайман. Аммо уларни асосий таркибдан чиқариб юбориш осонмаслигини ҳам яхши билардим”, — дея тан олди Пароло.

Агар Пароло “Кекса синьора”га кетганида, балки ҳозирги ютуқларига эришмаган, эҳтимол бир умр захира ўриндиғида қолиб кетган бўлармиди?! Тўғриси буни тасаввур қилиш, аниқ бир нарса дейиш мушкул. Лекин бир нарсани ишонч билан айтиш мумкин: Бугун эришган нарсаси, “Лацио” мухлисларининг чексиз муҳаббатига ета олмаган бўларди.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика