"Юве" Заньолога қизиқишни сақлаб турибди ва "Рома" ЧЛга чиқа олмаса, хавбекни харид қилиши мумкин

Alisher
6 фев 2021, 18:23
"Ювентус" "Рома" ярим ҳимоячиси Николо Заньолога ҳали ҳам қизиқмоқда.

Агар "Рома" мавсум якунига кўра Чемпионлар Лигасига чиқа олмаса, "кекса синьора" Рим клубига таклиф билан чиқиши мумкин.

21 ёшли италиялик футболчи жорий мавсум жароҳати сабаб майдонга тушмади.

"Рома" эса А Серияда 20 ўйиндан сўнг 40 очко тўплаган ҳолда 3-ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: goal.com