
Ўтган йил бу совринни бошқа бир япониялик Шинжи Кагава қўлга киритганди, бу сафар эса Юто Нагатомо биринчи бўлди.
27 ёшли футболчи миллий терма жамоа сафида ЖЧ-2014 саралаш ўйинларида ҳамда Конфедерациялар Кубогида, шунингдек клуб таркибида “А” серия беллашувларида ўзини кўрсата олди.
Наготомо мазкур соврин учун курашда ЦСКАдаги ҳамюрти Кейсуки Хонда билан “Байер”нинг кореялик футболчиси Сон Хеунг Минни ортда қолдирди.