UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  0 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  48 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  25 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 23:08ЕЧЛ. "Ювентус" - "Боруссия Д". Таркиблар маълум!  1 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   14 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  9 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

Юртимизда илк бора мактаб ўқувчилари ўртасида футбол лигаси Янгиликлар

Юртимизда илк бора мактаб ўқувчилари ўртасида футбол лигаси

Ёшлар ўртасида футбол орқали соғлом турмуш тарзини ошириш мақсадида Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Учтепа тумани Кенгаши тумандаги 32 та мактаб ўқувчилари ўртасида мини футбол бўйича лига ўйинларини ташкил этмоқда.

Ушбу лига cентябр-март ойлари давомида ўтказилиши режалаштирилган. Лига Низомига кўра cентябр ойида барча керакли ҳужжатлар, жамоалар ва жамоа аъзолари рўйхати шакллантирилиб, жамоа аъзоларига ўйин қоидалари ва лига тартиби бўйича ташкилотчилар томонидан ўқув машғулотлари ва қуръа ташлаш маросими ўтказилади. Қуръада рақиб тушган жамоалар ўзаро ўйинлардан сўнг Олий ва қуйи лигаларга сараланади. Ҳамкор ташкилотлар ёрдамида октябр ойидан Олий ва қуйи лига тур ўйинларига старт берилади. Тур ўйинлари ҳафтада бир маротаба ўтказилиб март ойига қадар давом этади. Наврўз байрами арафасида мусобақа ғолиблари аниқланади ва ташкилотчилар томонидан махсус кубок ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. Лига давомида қишқи тур ўйинларида дунё футболида етакчи лига ҳисобланмиш АПЛда мавжуд “Boxingday” тизими орқали давомий тур ўйинлари бўлиб ўтади. Жамоа мураббийлари мусобақа аввалида рўйхатга киритган футболчилар билан алмашувсиз тур ўйинларини ўтказади. Улар фақатгина давралар оралиғида янги ўйинчиларни таркибга жалб қилишлари мумкин. Ҳар бир тур якунида “Энг яхши ўйинчи”, “Энг яхши дарвозабон” ва “Энг намунали жамоа” каби номинациялар орқали ўйинчилар ва жамоаларни тақдирлаб бориш кўзда тутилган. Лига якунида Қуйи лигада юқори 3 та ўринни қўлга киритган жамоалар кейинги мавсумдан Олий лигада сўнгги 3 та ўринни қўлга киритган жамоалар билан ўрин алмашади. Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Учтепа туман Кенгаши томонидан Республикамиз бўйича биринчи маротаба ўтказиладиган ушбу мини футбол лигаси жараёнлари ижтимоий тармоқларда ва юртимизда спортга ихтисослашган ОАВ томонидан ёритиб борилади.

Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи

Учтепа туман Кенгаши матбуот хизмати

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика