Юрриен Тимбер “Арсенал”га ўтишга яқин

Alisher
25 июн 2023, 08:12
“Аякс” ҳимоячиси Юрриен Тимбер фаолиятини Англияда давом эттиришга яқин.

“Аякс” ва “Арсенал” вакиллари шартномани якуний босқичига етиб келишган. Инглизлар футболчи учун тахминан 40-45 миллион евро тўлайди. 

Аввалроқ, 22 ёшли футболчи Артета жамоасида тўп суришга розилик берганди.

Ўтган мавсумда Тимбер 34 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: fapl.ru