UZ

Сўнгги янгиликлар

02:05Роналдунинг голи Португалияни Миллатлар лигаси финалига олиб чиқди  41 01:15"Милан" Рейндерс трансферидан кутилган маблағни ишлаб ололмайди  0 00:50Невилл МЮга қандай футболчилар кераклигини айтди  0 00:17"ESPN" айни пайтдаги энг кучли марказий ҳужумчилар рейтингини тузди  3 23:36Ўзбекистон олимпиячилари ўртоқлик ўйинида Францияга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  81 23:10"Ал Ҳилол" Инзагига қанча бонус тўлаши маълум бўлди  0 22:50Месси Чилига қарши ўйинда асосий таркибда ўйнайдими? Скалони жавоб берди  4 22:27Конате: "Мбаппе ақлбовар қилмас мавсумни ўтказди"  20 21:58"Ман Сити" Шеркига альтернатив топиб қўйди  0 21:41Ўзбекистон терма жамоасининг қувноқ кайфиятда ўтган расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 21:15Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Францияга қарши баҳс олиб боради. Французлар таркибини ўрганамиз  13 20:53"36 миллионлик халқимиз биздан ижобий натижани кутмоқда. Биз улар учун катта байрам қилиб беришни режа қилганмиз". Тимур Кападзе ва Жалолиддин Машарипов иштирокидаги матбуот анжумани  32 20:34ЎзПФЛ "Бухоро" - "Андижон" ва "Хоразм" - "Динамо" учрашувлари қаерда бўлишини маълум қилди  3 20:05Сунъий интеллект: "Ўзбекистон эртага мундиал йўлланмасини қўлга киритади, Сергеев ва Файзуллаев гол уради"  24 19:44БАА терма жамоаси бош мураббийи Космин Олариу эртанги учрашув олдидан нималар деди? (матбуот анжумани)  21

Юлдуз футболчилар неча ёшидан профессионал фаолиятини бошлашган? Янгиликлар

Юлдуз футболчилар неча ёшидан профессионал фаолиятини бошлашган?

Футболни тамомлаган юлдуз футболчилар неча ёшидан профессионат фаолиятини бошлаганини биласизми? Қуйида ушбу футболчилар ҳақида билиб оласиз.

МОРЕНО ТОРРИЧЕЛЛИ

Торричелли футболдаги профессионал фаолиятини 22 ёшида бошлаган. У “Ювентус”, “Эспаньол”, “Ареццо” жамоаларида тўп тепган. Италия терма жамоасида 10та учрашувда майдонга тушган.

Эришган ютуқлари: УЕФА кубоги соҳиби (1993), Италия чемпиони (1995, 1997, 1998), Италия кубоги соҳиби (2991, 2001), Италия суперкубоги соҳиби (1995), ЕЧЛ соҳиби (1996), Европа суперкубоги соҳиби (1996), қитъалараро кубок соҳиби (1996).


ПАТРИК МБОМА

Патрик Мбома футболдаги профессионал фаолиятини 23 ёшида бошлаган. Мбома шу кунгача “ПСЖ”, “Шатору”, “Мец”, “Гамба Осака”, “Кальяри”, “Парма”, “Сандерленд”, “Ал Иттиход”, “Токио Верди”, “Виссел Кобэ”,  жамоаларида фаолият олиб борган. Камерун терма жамоасида 56 учрашув ўтказиб рақиблар дарвозасини 33 бор ишғол қилган.

Эришган ютуқлари: Олимпия ўйинлари соҳиби (2000), Африка чемпиони (2000, 2002), Франция лига кубоги соҳиби (1996), Африканинг энг яхши футболчиси (2000), Япония чемпионатининг энг яхши тўпурари (1997).


 ПЕТЕР ШМЕЙХЕЛЬ

Тажрибали дарвозабон футболдаги профессионал фаолиятини 18 ёшида бошлаган. Катта Шмейхель фаолияти давомида "Гладсаксе", "Видовре", "Брондбю", "Манчестер Юнайтед", "Спортинг", "Астон Вилла", "Манчестер Сити" каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган. Дания терма жамоаси сафида 129 учрашув ўтказган.

Эришган ютуқлари: Европа чемпиони (1992), Кубок эгалари кубоги соҳиби (1991), Чемпионлар лигаси соҳиби (1999), Қитъалараро кубоги соҳиби (1999), Европа суперкубоги соҳиби (1991), Интертото кубоги соҳиби (2001), Дания чемпиони (1987, 1998, 1990, 1991), Дания (1989), Англия чемпиони (1993, 1994, 1996, 1997, 1999), Англия кубоги соҳиби (1994, 1996, 1999), Англия футбол лигаси кубоги соҳиби (1992), Англия суперкубоги соҳиби (1993, 1994, 1996, 1997), Фадха қирол кубоги соҳиби (1995), Португалия чемпиони (2000), УЕФА талқинида Европанинг энг яхши дарвозабони (1992, 1993, 1997, 1999).


АРНЕ ФРИДРИХ

Арне Фридрих футболдаги профессионал фаолиятини 21 ёшида бошлаган. Фаолиятида давомида "Ферль", "Арминия (Билефельд)", "Герта", "Вольфсбург", "Чикаго Файр" жамоаларида тўп тепган. Футболчи олган жароҳати бутсаларини михга илган. Фридрих Германия терма жамоаси сафида 82 маротаба майдонга тушган ва рақиблар дарвозасини 1 маротаба ишғол қилган.


ГРАФИТЕ

Графите номи билан танилган Эдиналдо Батиста Либано футболдаги профессионал фаолиятини 20 ёшида бошлаган. Графите шу кунгача “Матоненсе”, Ферровиарио”, “Санта-Крус”, “Гремио”, “Сеул”, “Гояс”, “Сан-Паулу”, “Ле-Ман”, “Вольфсбург”, “Ал-Ахли”, “Ал-Садд”, “Санта-Крус”, “Атлетико Паранаэнсе”, жамоаларида тўп тепган. Айни дамда Графите ўзига таниш бўлган “Санта-Крус” жамоасида фаолиятини давом эттирмоқда. Графите Бразилия терма жамоаси сафида 4 учрашув ўтказган ва 1 маротаба рақиблар дарвозасини ишғол қилган.

Эришган ютуқлари: Гоян лигаси ғолиби (2003), Паулиста лигаси ғолиби (2005), Либертадорес кубоги соҳиби (2005), Клублар ўртасида жаҳон чемпионати ғолиби (2005), Бундеслига ғолиби (2009).


Зайниддин Тожиев

Зайниддин Фахриддинович Тожиев кўпчиликка “Пахтакор”даги ёрқин ўйинлари билан таниш. Тожиевларнинг тўнғичи футболдаги профессионал фаолиятини 24 ёшида Тошкентнинг “Академия” жамоасида бошлаган. Шу кунгача Зайниддин Тожиев “Пахтакор”, “Есиль Богатирь” (Қозоғистон), “Саба Баттери”, “Тяньцзинь Тэда” (Хитой), “Шўртан”, “Ордабаси” (Қозоғистон), “Локомотив” (Тошкент), “Нефтчи” (Фарғона), “Бухоро” ва  “Динамо” (Самарқанд) жамоаларида фаолият олиб борган. Тожиев Ўзбекистон миллий терма жамоасида 18 учрашувда майдонга тушган ва рақиблар дарвозасини 3 маротаба ишғол қилган.

Зайниддин Тожиев айни дамда Тошкентнинг “JFL-Tashkent” футбол мактабида футболга илк қадамларини қўйган болакайларга футбол сир-асрорларини ўргатиб келмоқда.





 

Муаллиф :
Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика