UZ

Сўнгги янгиликлар

08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  0 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  0 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  6 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  7 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  64 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  8 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  45 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17

Ёшларимиздан “Оқ-тепа” дарвозасига жавобсиз учта гол Янгиликлар

Ёшларимиздан “Оқ-тепа” дарвозасига жавобсиз учта гол

Кеча 1995-96 йилларда туғилган футболчилардан иборат ёшлар терма жамоамиз “Жар” стадионининг қўшимча майдонида ўртоқлик учрашуви ўтказди.
Биринчи лигадан олий лигага чиқишни кўзлаётган “Оқ-тепа”га қарши кечган баҳсда ёшлар терма жамоамиз йирик 3:0 ҳисобида зафар қучди. Айтиш мумкинки, бу ўйинда “Оқ-тепа” ўзидан ҳеч нарса кўрсата олмади. Жамоанинг ўйини жуда қашшоқ чиқди.

Шунингдек, терма жамоамиз намойиш этган футболни ҳам зўр деб бўлмайди. Тўп узатишлардаги хатолар ниҳоятда кўп бора кўзга ташланди. Шунга қарамай, 3:0 ҳисобидаги ғалаба қўлга киритилди.

Аввалига Элдор Шомуродов ҳисобни очди, кейин биринчи тайм охирларида Забихилло Ўринбоев ҳисобни 2:0га оширди. Иккинчи таймда эса Миржамол Қосимов пенальтидан тўп киритиб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Равшан Ҳайдаров бошқараётган жамоа бугун тунда Туркияга учиб кетади ва Истанбул шаҳрида 17-19 август кунлари Албания ёшларига қарши иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Ўртоқлик учрашуви. 13 август

Ўзбекистон (U-19) - “Оқ-тепа” - 3:0
Голлар: Э.Шомуродов, З.Ўринбоев, М.Қосимов (пенальти)

Ўзбекистон (U-19): Дилшод Ҳамроев, Достон Турсунов, Акром Комилов, Жамшид Болтабоев, Отабек Шукуров, Элдор Шомуродов, Забихилло Ўринбоев, Достон Ҳамдамов, Одил Ҳамробеков, Фирдавс Абдусалимов, Жавоҳир Соҳибов.

Захирадан тушганлар: Сарвар Каримов, Рустам Ашурматов, Иброҳим Абдуллаев, Сардор Азимов, Миржамол Қосимов, Жавоҳир Сиддиқов, Хуршид Ғиёсов, Иззатилла Абдуллаев, Элёр Мўйдинов, Аслиддин Абдиев, Андрей Сидоров, Шерзод Абдураимов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика