UZ

Сўнгги янгиликлар

20:33КХДР терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинларни яхши ўтказдик, аммо..."  0 19:59"Милан" "Монпелье" хавбекини қўлга киритмоқчи  0 19:47Сречко Катанец: "90 дақиқа бир хил ўйнайдиган жамоаларни топиш қийин бўлса керак"  79 19:42Влахович Данияга қарши ўйинда жароҳат олди  0 19:10ЖЧ-2026 саралаши. Сафарда қийинчилик билан уч очко қўлга киритдик  51 18:59ЖЧ-2026 саралаши. Япония сафарда Хитойни ишончли тарзда мағлуб этди  12 18:51Омадимиз келди, Юсуповга эса раҳмат. Ўзбекистон қийинчилик билан КХДРни мағлуб этди  629 17:58ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси - Эрон: Асосий таркиблар маълум  4 17:35Буффон: "Неймар бешта "Олтин тўп" ютиши керак эди"  8 16:41Левандовски "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи  4 15:59ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия - Саудия Арабистони. Асосий таркиблар маълум  3 14:50"Милан" "Реал"да ўйин амалиётига эга бўлмаётган вингерга кўз тикди  6 14:23Скамакка 3 ойдан кейин машғулотларга қайтди  0 13:55"Малага"нинг ёш вингери "Реал" ва "Барселона" эътиборига тушди  1 13:31Эшитдик-да! Илҳом Мўминжонов янги мавсумда водийда иш бошлайди   22

Ёшлар лигаси, 7-тур. “Насаф” – “Андижон” 2:5 Янгиликлар

Ёшлар лигаси, 7-тур. “Насаф” – “Андижон” 2:5

Теглар :  Ёшлар лигаси
“Насаф” ёшлари бугун ўз қароргоҳларидаги футбол майдонида ёшлар лигасининг навбатдаги 7-тур учрашувини Андижон шаҳрининг “Андижон” жамоаси ёшларига қарши ўтказди.

Учрашув кескин курашлар остида бошланди. Учрашувдаги ҳисоб 14-дақиқада очилди. Жамоамизнинг тезкор уюштирган ҳужумида, Дилмурод Маҳмудов тўпни майдондан ташқарига чиқариб юбораман деб, ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди – 1:0.

Орадан 4 дақиқа ўтиб, меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришди, Тимур Васильев жарима майдони ичида ўзига ошириб берилган тўпни тўхтатмасдан дарвозага чиройли тарзда йўллаб, ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

22-дақиқада дарвозабонимиз Музаффар Шарипов “Андижон” жамоаси ўйинчиси Тимур Васильевга қўполлик ишлатди, учрашув ҳаками иккиланмасдан 11 метрлик жарима нуқтасини кўрсатди. 11 метрлик жаримани бехато бажарган Дилмурод Махмудов  жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди – 1:2.

Ёшларимиз ҳисобни тенглаштириш учун  кетма-кет ҳужумлар уюштирди, гол уриш учун қўлай вазиятлар бўлсада, уларда дарвозани нишонга олишда аниқлик етишмади. 35-дақиқага келиб улар барибир мақсадларига эришишди, навбатдаги ташкил этилган ҳужумни Абдулазиз Кенжабоев гол билан якунлади. Жарима майдонига ошириб берилган тўпни у боши дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни тенглаштирди - 2:2.

Жамоалар ана шу ҳисобда танаффусга чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлим меҳмонларнинг устунлигида бошланди. Улар 53-дақиқага келиб, ҳисобда олдинга ҳам ўтиб олишди. Тимур Васильев ўзининг учрашувдаги иккинчи голини киритди -2:3. Иккинчи бўлимда майдонга тушган Элдорбек Жонибеков эса 58-дақиқага келиб, ҳисобни 2:4 кўринишга олиб келди, ушбу голда ҳимоячиларимиз қўпол хатога йўл қўйишди, ўнг томонда жарима майдонига кириб келаётган Э.Жонибековга қаршилик кўрсатишга кеч қолишди.

Иккинчи бўлимда меҳмонлар кўплаб ҳужумлар ташкил этишиб, ёшларимизни ҳимояланишга мажбур этишди. Ёшларимизнинг ора-орада ташкил этилган қарши ҳужумлар эса самарасиз якунланаверди.

Учрашувнинг 80-дақиқасидан бошлаб, ёшларимиз майдонда устунликка эришди. Улар ҳисобни қисқартириш мақсадида олдинга ташланишди. Бу дақиқаларда меҳмон жамоа ҳимоячилари ва дарвозабони бехато ҳаракат қилишди. Учрашувнинг қўшимча дақиқалрида “Андижон” ёшларининг ташкил этган қарши ҳужуми гол билан якунланди. 18-рақамдаги Салоҳиддин Салоҳиддинов учрашувдаги сўнгги голга муаллифлик қилди – 2:5.

Шундай қилиб, ёшларимиз 7-турда ўз майдонларида имкониятни бой беришди.

Жамоамиз ёшлари навбатдаги 8-тур учрашувини ҳам ўз майдонларида ўтказишади. Бу сафар улар 7 май куни “Қизилқум” ёшлари билан куч синашади.

Ёшлар лигаси, 7-тур. 27.04.2016 й.

“Насаф” (Қарши) – “Андижон” (Андижон) 2:5 (2:2)

Қарши ш., “Меҳнатчи” стадиони. 17:00да

Ҳакамлар: Элёр Турсунов (Бухоро вил.), Фарҳод Усмонов (Қарши), Зуфар Элибоев (Қарши)

Захира ҳаками: Равшан Абдувоҳидов (Қарши).

Назоратчи: С.Эрматов (Тошкент).

Голлар: Дилмурод Махмудов (автогол), 14’-1:0, Абдулазиз Кенжабоев, 35’-2:2  – Тимур Васильев, 19’-1:1, 53’-2:3, Дилмурод Махмудов (пен.), 23’-1:2, Элдорбек Жонибеков, 58’-2:4, Салоҳиддин Салоҳиддинов, 90+3’-2:5.

“Насаф”: 12.Музаффар Шарипов, 6.Сирожиддин Қўзиев, 7.Акбар Муродов (16.Шерзод Насруллаев 46), 9.Алфайзи Неъматов, 19.Наврўзжон Иззатиллаев, 20.Акмал Мозговой (15.Шохрух Неъматов 76), 28.Сардор Саъдуллаев, 32.Абдулазиз Нишонбоев, 35.Ислом Рашидхонов, 41.Нажмиддин Нормуродов(с), 43.Тимур Файзуллаев (4.Шохмалик Комилов 72, 3. Аҳрор Ўктамов 83).

Захира: 25.Элдорбек Суюнов, 17.Илҳомжон Алижонов, 18.Самандар Шукруллаев, 22.Ислом Кенжабоев.

“Андижон”: 12.Нодир Ашурматов (1.Акмал Турсунбоев 46), 4.Дилмурод Маҳмудов (с), 7.Шоҳруҳ Эргашев,  11.Алишер Абдувоҳидов, 14.Аброр Комилов, 17.Тимур Васильев, 18.Салоҳиддин Салоҳиддинов, 28. Фарруҳ Мирзаев (20. Элдор Жонибеков 46), 33.Жаҳонгир Мақсудов, 45.Артур Маматказин (55. Турсунбой Ҳусанов 46), 67.Шоядбек Муллажонов.

Захира:  70.Рўзивой Абдуғаффаров.


Огоҳлантиришлар: 30.Музаффар Шарипов 22, Сирожиддин Қўзиев 33, Наврўзжон Изатиллаев 64 - Артур Маматказин 27, Элдорбек Жонибеков 58.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика