UZ

Сўнгги янгиликлар

03:00ЕЧЛ. "Атлетико" "Тоттенхэм"ни, "Бавария" "Аталанта"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ҳолда кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилишди  35 02:50ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади  120 02:04Отабек Нарзуллаев: "Суперлига тезлигига тезроқ кўникишимиз керак"  0 01:32Акмал Рустамов: "Бешинчи ўриндан ҳам юқорида бўлмоқчимиз"  1 00:48БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ажман"ни мағлуб этиб, муҳим очколарни қўлга киритди  0 00:44Камолиддин Тожиев: "Йигитларни танимадим. Нима бўлганини билмайман..."  9 00:39ЕЧЛ. Дастлабки баҳсда "Галатасарой" ўз уйида "Ливерпул"ни мағлуб этди  47 00:34Тимур Кападзе: "Пахтакор"ни ютиш ёқимли. Футболни қуришдан кўра, уни бузиш осонроқ"  7 00:21Исломбек Исмоилов: "Ҳар тур нохуш анъанага чек қўйяпмиз"  5 23:47"Ньюкасл" — "Барселона". Таркиблар маълум  20 23:45Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" 0:2  0 23:31Дориев Шимолий Македония миллий терма жамоасидан чақирув олди  4 23:14Самвел Бабаян: "Бугун "Нефтчи" тарихини ёзаётган футболчиларни бир пайтлар ўзим катта қилганман"  29 22:45Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  152 22:12ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Габала"га 7 та гол урди ва чемпионлик учун янада дадил қадам ташлади  1

Ёш “чарм тўп” усталари майдонда Янгиликлар

Ёш “чарм тўп” усталари майдонда

Теглар :  Чарм тўпХоразм
Бугунги кунда мамлакатимизда фаолият юритаётган спорт мактабларининг футбол тўгаракларида минглаб ёш “чарм тўп” усталари камол топмоқда.

Уларнинг етук футболчилар бўлиб вояга етиши йўлида малакали мураббийлар камарбаста бўлишаётир. Бунинг баробарида, ёшларнинг маҳоратини янада ошириш учун турли миқёсдаги мусобақалар ташкил этиляпти.

Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби раҳбарияти ташаббуси билан 2007-2008 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида уюштирилган очиқ биринчилик ана шулар жумласидандир.

Урганч шаҳрида бир неча кун мобайнида бўлиб ўтган мазкур мусобақада 16 та - Хоразм вилоятининг барча шаҳар ва туманлари, шунингдек, Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманидаги БЎСМ жамоаси ғолиблик учун баҳс юритди. Мусобақа аввалига тўрт гуруҳда олиб борилди, сўнгра гуруҳида биринчи ўринни олган жамоалар учрашувларни давом эттиришди.

Ярим финалда “Академия”(Янгибозор тумани) жамоасининг ёш футболчилари “Хонқа БЎСМ”(Хонқа тумани)даги тенгдошларини йирик 3:0 ҳисобида доғда қолдиришди. Иккинчи жуфтликда “Ёшлик”(СЎЕАИБЎСМ, Урганч шаҳри) жамоаси “Хива БЎСМ”(Хива тумани) устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

“Академия” ва “Ёшлик” жамоалари орасида кечган ҳал қилувчи беллашув ниҳоятда ҳаёжонли кечганлиги билан ажралиб турди. Ўйиннинг асосий вақтида ғолибни аниқлашни имкони бўлмагач, пенальтилар серияси ўтказилди. Унда вилоят маркази вакилларининг қўли баланд келди(4:2). Натижада, “Ёшлик” жамоаси 2007-2008 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида ташкил этилган очиқ биринчилик ғолибига айланишди.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика