UZ

Сўнгги янгиликлар

07:45Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф" 1:0  0 07:29"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига қўшимча чипталар сотувга чиқарилади  2 00:57"Арсенал"га МЮ тарбияланувчиси керак  0 00:24Мане 2015 йилда нега МЮга ўтмаганини айтди  0 23:54Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:37"Пахтакор" 7 ўйин деганда Суперлигада "Насаф"ни мағлуб этди  4 23:13Дуайт Йорк "Юнайтед"да Шешконинг ўрнига кимни ўйнатиш кераклигини айтди  1 22:50Каррагер "Ливерпуль" ҳақида: "Мавсумни тўлақонли пароканда қилиш учун марказий ҳимоячи жароҳат олса бўлгани"  0 22:16Жорди Альба: "Ямал ва Мессини солиштириш нотўғри"  0 21:54Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"  2 21:39Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?  39 21:21Аденис Шала: "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик"  5 20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  3 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  14 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  178

Ёрқин Назаров: "Шогирдларим ўйиндан аввал "Сурхон"ни мағлуб этдик, деб ўйлашди" Янгиликлар

Ёрқин Назаров: "Шогирдларим ўйиндан аввал "Сурхон"ни мағлуб этдик, деб ўйлашди"

Coca Cola Суперлигасининг 16-туридан ўрин олган "Сурхон" — "Турон" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Ёрқин Назаров матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Шогирдларим бир-икки ўйинда ғалаба қозонгач, "Сурхон"ни ўйиндан аввал мағлуб этдик, деб ўйлашди. Шу боис, биринчи бўлимда кўнгилдагидек ўйнай олмадик. Иккинчи бўлимда эса ўз ўйинимизни кўрсата бошладик ва вазиятлар яратдик. Аммо рақиб дарвозасини ишғол қила олмадик. Ёшлар билан ишлаш яхши, бироқ уларда барқарорлик етишмайди. Биринчи бўлимда жамоани танимадим. Иккинчи бўлим нисбатан яхшироқ ўйнаганимизга қарамай, рақиб дарвозасини ишғол қила олмадик. "Сурхон"ни ғалаба билан табриклаймиз.


- Ўтган мавсум "Сурхон"да фаолият олиб боргансиз. Ўша жамоа билан ҳозиргиси орасида қандай фарқ мавжуд?

- Ҳозирги "Сурхон"да ёшлар яхши ҳаракат қилишяпти. Қолаверса, мураббийлар ҳам ёш. Ўтган йилги жамоада испаниялик мутахассислар ишлаганди. Улар бизнинг менталитетга мослашгунга қадар анча вақт ўтди. Ҳозирги жамоанинг ҳолати турнир жадвалида ҳам акс этиб турибди.


- "Турон"нинг Суперлигада жон сақлаб қолишидаги имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Жамоада имконият бор. Охиригача курашамиз. Жорий йилги мақсадимиз — чемпионатда жон сақлаб қолиш.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика