UZ

Сўнгги янгиликлар

01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  0 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  21 01:29Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Абдихолиқовдан ассист  0 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  4 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  2 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  4 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  1 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  3 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  103 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  53 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  3

Ёрқин Назаров: "Пахтакор-79" бугун бизга жанг таклиф қилди" Янгиликлар

Ёрқин Назаров: "Пахтакор-79" бугун бизга жанг таклиф қилди"

Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидан ўрин олган "Турон" – "Пахтакор-79" жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг "Турон" устози Ёрқин Назаров матбуот анжуманида қатнашди.


Ўйин ҳақида 

- Авваламбор, "Турон" мухлислари, жамоа раҳбарияти ва футболчиларга раҳмат айтаман. Ҳаво иссиқ бўлса ҳам яхши ўйин кўрсатдик. Рақиб биринчи лига жамоаси бўлгани учун бизнинг йигитлар ўйинга тўлиқ эътиборни жамлай олмасликлари мумкинлигидан чўчиб тургандим. Амалда ундай бўлмади ва ажойиб ғалабани қўлга киритдик. "Пахтакор-79" бугун бизга жанг таклиф қилди. Учинчи голдан кейин бироз тин олдик. Яхши ўйин бўлди.

- "Бухоро" билан ўйинга қараганда фарқли таркибни майдонга туширдингиз. Бу "Насаф" билан ўйиндан олдинги ротация билан боғлиқми?

- Бугун бир неча ўйинчиларга дам бердик. Бир икки футболчиларни кўздан кечирдик. Улар яхши таассурот қолдиришди. Мавсум узун, ҳали кимдир жароҳат олиши мумкин. Шу маънода барибир захира керак бўлади. Кейинги ўйин "Насаф"га қарши. Ушбу ўйинга тайёрланишни бошлаймиз.

- Жамоада яна бир Осиё чемпиони, Нодирбек Абдураззоқов пайдо бўлди. У йигит бугун қайдномага киритилмади. Бунга сабаб нима?

- Кеча Нодирбекни рўйхатдан ўтказдик. Эртага у жамоа базасига етиб келади. Кейинги ўйинга тайёрланишни бошлайди. Унинг формаси қандай эканини билиб олишимиз керак. Тактикамизга яхши мослашиб кетишига ишонамиз.

- Холмуродов бугун биринчи таймда яхши ўйнай олмади. Бунга сабаб нима?

- У ёш ўйинчи. "Навбаҳор"га қарши ўйинда ажойиб ҳаракат қилганди. Бугун эса асосий таркибда майдонга туширдик. Ҳаракатлари яхши. Секин-секин у бизнинг тактикамизга мослашиб кетади. У жуда тез, келажаги порлоқ ўйинчи. Бугун баъзи ҳолатларда тактикамизга туша олмади. Лекин унинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим. Холмуродов агарда ўйнаб кета олса, уни ёрқин келажак кутмоқда. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика