UZ

Сўнгги янгиликлар

12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  4 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  9 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  3 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  16 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  3 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  21 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  13 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  58 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8

Йонг Жун Ким: "Рақиблар биздан жисмоний жиҳатдан устун эди, биз эса жамоавийликда" Янгиликлар

Йонг Жун Ким: "Рақиблар биздан жисмоний жиҳатдан устун эди, биз эса жамоавийликда"

U-20 Осиё Кубоги 1-тури доирасида Уммон термасига қарши ўйиндан кейин Жанубий Корея термаси бош мураббийи Йонг Жун Ким саволларга жавоб берди.

- Жамоанинг ўйинига баҳо беринг ўтсангиз?

- Бугун режа бўйича ўйнадик ва муҳим ғалабага эришдик. Бундан жуда ҳурсандман. Кейинги учрашувлар ҳақида ўйлашни бошлаймиз ва бугундан бор эътиборимизни кейинги ўйинга қаратамиз.

- Рақиб жамоа ўйинчилари, жуда агрессив ўйнашгандек, шу савол бўйича изоҳ бериб ўтсангиз?

- Уммон таркибидаги кучли техникага эга футболчиларни эътироф этиб ўтишим керак, улар жисмоний томонлама ҳам биздан кучли эди. Рақибдан жамоавий ўйин бўйича анча устун бўлдик ва 3 очкони қўлга киритдик, рақибларнинг ҳаракатларини нормал қабул қиламан, чунки бу футбол, қаттиқ кураш бўлишини кутган эдик.

- Кейинги учрашувларда Жанубий Корея жамоасидан нималарни кутсак бўлади?

- Навбатдаги баҳслар жуда муҳим ва биз бунда ғалаба қозонишимиз керак. Қолган иккита баҳсда ҳам энг яхши ўйинимизни намойиш этишга ҳаракат қиламиз.

- Ҳакамларнинг бугунги қарорларига муносабатингиз қандай?

- Ҳакамларнинг қароини ҳурмат қиламан. Улар бугун намунали ишлашди ва хеч қандай эътирозим ёқ.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика