UZ

Сўнгги янгиликлар

18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  0 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  24 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  1 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  1 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  46 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  13 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  68 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1

Жанубий Корея U-20 бош мураббийи: "Мухлислар яратган муҳитдан яхши маънода ҳайратландим" Янгиликлар

Жанубий Корея U-20 бош мураббийи: "Мухлислар яратган муҳитдан яхши маънода ҳайратландим"

Жанубий Корея U-20 бош мураббийи Йонг Жун Ким Ўзбекистон терма жамоасига қарши кечган ярим финал баҳсидан сўнг матбуот анжуманида иштирок этиб, журналистлар саволига жавоб берди.

- Афсуски бугун жамоангиз финалга чиқа олмади. Бугунги ўйин ҳақидаги фикрингиз?

- Биринчи навбатда Ўзбекистон терма жамоасини табриклайман. Биз бугун қўлимиздан келган энг яхши ўйинни кўрсатдик, афсуски бугун бизга омад кулиб боқмади.

- Хитой терма жамоасига қарши майдонга тушган таркиб бугунги ўйинда бироз ўзгартирилди. Амалга оширган ўзгаришларингиз учрашувга қанчалик таъсир ўтказди?

- Мен ўтган ўйинги таркибни бироз ўзгартирдим, чунки улар 120 дақиқа ўйнаган эди. Мен янги ўйинчиларни майдонга туширишга қарор қилдим. Бугун асосий таркибда майдонга тушган ўйинчилар ҳам яхши ҳаракат қилишди ва мен улардан миннатдорман.

- Пенальтитлар сериясида биринчи иккита имкониятдан фойдалана олмадингиз. Бунга нима сабаб бўлди? Тўлиқ стадионми ёки ўйинчиларингиз пенальтилар сериясигача ўйинни ҳал этиб қўйишмоқчи эдими?

- Ўтган матбуот анжуманида айтиб ўтганимдек, кўп ўйинчилар муҳлислар билан тўлиб тошган стадиондан ўйнашмаган ва шу сабаб уларда бироз ҳаяжон бор эди. Улар ҳали жуда ёш ва ўйлайманки, улар бугунги ўйиндан сабоқ олишади.

- Ўзбекистон терма жамоаси бугун кўпроқ хужум қилди ва кўпроқ имкониятлар яратишди. Жамоангиз кўрсатган бугунги ўйин ғалабага лойиқ эдими?

- Биз ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз в бугунги учрашув ҳам бундан истисно эмас.

- Жанубий Корея терма жамоаси мусобақани тарк этмоқда, мусобақа ташкилий ишларидан қониқдингизми?

- Овқатланиш, меҳмонҳона, майдонлар ва транспорт жуда яхши ташкил этилган. Мен нолийдиган нарса кўрмадим. Машғулот майдонларининг сифатини яхшиласа бўлди деб ўйлайман. Мухлислар яратган муҳитдан яхши маънода ҳайратландим.

- Жаҳон чемпионатидаги даража билан Осиё кубогидаги ўйин даражасини қандай баҳолайсиз?

- Осиё минтақасидаги терма жамоалар деярли бир ҳил даражада, жаҳон чемпионатида эса бундай эмас. Биз дунё биринчилигида яхши ўйин намойиш этиб, Корея шаънини ҳимоя қилишимиз керак.

Рейтинг: +40   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика