UZ

Сўнгги янгиликлар

20:17"Кристал Пэлас" — "Астон Вилла". Англия кубоги ярим финал ўйини учун таркиблар маълум  0 20:15Суперлига. "Сўғдиёна" – "Андижон" (матнли трансляция)  3 20:08Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Турғунбоев захирада қолдирилди  0 19:56Суперлига. 7-турнинг илк учрашувида "Қўқон-1912" "Хоразм"дан устун келди  12 19:55Суперлига. "Машъал" - "Сурхон" 0:0 (матнли трансляция)  4 19:30"Сўғдиёна" — "Андижон". Таркиблар маълум  6 19:17Гвардиола Де Брюйненинг шартномасининг узайтирилмагани сабаб шокка тушгани ҳақида айтган сўзларига изоҳ беришдан бош тортди  2 18:58Про лига. "ФарДУ" — "Жайхун" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  3 18:37"Истиқлол" — "Пайкон". Машарипов асосий таркибда  0 18:28АПЛ. "Челси" "Стэмфорд Бриж"да Жексоннинг голи туфайли "Эвертон"ни мағлуб этди  2 17:34"Байер", "Боруссия" ва "Бавария" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 15:51Факт. "Машъал" Термизда тарихий натижа қайд этиши мумкин, Қўқонга 25 йил олдинги тўқнашув қайтди  3 15:38Элит ОЧЛ. Бугун "Ал Аҳли" — "Бурирам Юнайтед" ва "Йокогама Маринос" — "Ал Насср" ўйинлари бўлиб ўтади  7 14:58Суперлига. 7-турни ўтказиб юборадиганлар  2 14:33Рафинья "Барселона" билан шартнома шартларидан норози. Бразилиялик футболчига "Ал Ҳилол" қизиқмоқда  8

"Ёлғиз посбон". "Навбаҳор" етакчисининг сиз билмаган ҳикояси Янгиликлар

"Ёлғиз посбон". "Навбаҳор" етакчисининг сиз билмаган ҳикояси

Турк футболида афсонага айланган Волкан Демирелни танийсиз.

Унинг жуда машҳур бир ибораси бор эди: "Дарвозабонлар ёлғиз одамлар бўлишади". Бу ўхшатиш кўпроқ бугунги қаҳрамонимизга мос тушадигандек.

У Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида туғилган. Тошкентга кўчиб келганида атиги 5 ёшда эди. Ҳаёт оғир ва бешафқат, болалар эса ғубордан холи бўлишади: содда, аммо чиройли орзулар билан яшайдиган. 

Қийин кунларни бошдан ўтказаётган оиласи билан шаҳардаги холасининг 1 хоналик уйига зўрға сиғишди. Уй тор, бироқ болакайнинг тасаввур дунёси кенг, ниятлари улкан эди. У ҳар доим яхши ҳаёт ҳақида ўйлар, ёрқин келажакни орзу қиларди.

Шу туфайли ҳам 11 ёшида футбол мактабига боришга журъат топди. Тасодиф туфайли дарвозага турди, аммо нолимади. Аслида темирдан ишланган устунлар ёнида бир умр туришга, тўрни барчадан қўриқлашга ҳам шай эди. Етарки, орзулари ушалсин. 

Ҳаёт қизиқ. Тасаввур қилинг, сизда футболчи бўлиш учун ажойиб имконият, дарвозабон бўлиш учун кучли истак бор. Лекин машғулот ўтказиш учун қўлқоп йўқ. Қандай аҳволга тушардингиз? Атиги 11 ёшдасиз, яқинларингиздан ёрдам сўрашга эса уяласиз. Чунки пул йўқ ва сиз буни биласиз. 

Бугунги қаҳрамонимиз шундай кунларни ортда қолдирди. Рўзғорга фойда тегсин деб, онаси тайёрлаган юпқаларни бозорда сотди, шифохоналардаги хасталарни сариёғ билан таъминлаб турди. Машғулотларда эса ўртоғи совға қилган бўёқчи усталарнинг қўлқопи билан шуғулланди.
Бир куни онаси унга янги қўлқоп совға қилганди. Бу совға оила бюджети учун 6400 сўмга (ўша пайтда пулнинг қадри баланд эди) тушганини билганида уялиб кетганди.

Тез орада "Пахтакор"дан таклиф олиб, у ерда Самвел Бабаян билан танишди. Барчаси яхши кетаётган эди. Бу пайтга келиб оилавий ҳолати анча ўнгланган, лекин ўз устида ишламай қўйгани туфайли кун сайин Бабаяннинг назаридан тушиб борди.

"Пахтакор"да асосий бўлолмаслигини англагач, 2011 йилда Муборак томон йўл олди. "Машъал"да Денис Иванков билан танишди ва бутун ҳаёти ўзгариб кетди. 

Муборакдан кейин "Насаф", "Нефтчи", "Қўқон-1912", "Навбаҳор" жамоаларида тўп тепди ва айни пайтда юртимизнинг энг яхши дарвозабонларидан бири ҳисобланади. Сезган бўлсангиз керак, гап терма жамоамиз кипери Ўткирбек Юсупов ҳақида боряпти. Унинг ҳаётида қийин кунлар кўп бўлди. Баъзан ўз мураббийлари чиқиштирмагани учун уйига кўзида ёш билан қайтди, баъзида фуқаролиги йўқлиги туфайли панд еди (у 2017 йилда Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинган). Аммо барчаси ортда қолди. Бир пайтлар машғулотда кийиш учун қўлқоп тополмаган Юсупов бугун онасига машина совға қилди, Суперлигадаги энг барқарор посбонлардан бирига айланди. Энг муҳими, у энди ёлғиз эмас. Минглаб мухлислари бор.

Куни кеча 31 ёшни қаршилаган Ўткир Юсупов қаторасига 3-мавсумда "Навбаҳор" таркибидаги энг яхши ўйинчи бўлди. Ваҳоланки, унинг футбол ўйнашига ишонмаганлар талайгина эди. Шундай экан, бугунги ҳаётингиз 3 кунлик синов эканини унутманг. Уни ўзгартириш ўз қўлингизда...

Арвеладзе Англияда — қандай қилиб?

Муаллиф :
Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика