UZ

Сўнгги янгиликлар

01:54ЕЧЛ. ПСЖ Лондонда "Арсенал"ни таслим этди  66 00:30Вадим Абрамов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи ўринда қоламиз"  0 00:15"Ал Аҳли" "Ал Ҳилол" устидан ишончли ғалаба қозониб, Элит ОЧЛ финалига йўл олди!  25 23:50Февзи Давлетов: "Афсуски, йўл қўйган иккитагина хатомиз туфайли мағлуб бўлдик"  0 23:35Эрик Дайер "Бавария"ни тарк этади. Унинг кейинги жамоаси аниқ  0 22:49Мендининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 22:20Кетма-кет иккинчи мавсум Ўзбекистон Кубогининг амалдаги ғолиби гуруҳдан чиқа олмади  20 21:40"Лочин" бош мураббийи Сардор Тўхтаев: "Андижон" — бизни икки карра кўпроқ куч билан ўйнашга ундайдиган жамоа"  9 21:15Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" ўз майдонида "Динамо"га мағлуб бўлди, "Андижон" гуруҳда қолиб кетди  19 20:55Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" ўз майдонида йирик ғалаба қайд этди  1 20:35Александр Хомяков: "Футболда ишонч ва хоҳиш кўп нарсани ҳал қилади"  27 20:18Учта ўйинда 14:1, саудияликлар фойдасига. ОЧЛ Элит кубоги Саудияда қоладими?  10 19:34"Барселона" "Байер" футболчисини Испанияга қайтармоқчи  1 19:12Ўзбекистон кубоги. "Андижон" сафарда "Лочин"га ютқазиб қўйди   96 18:1019 ёшли посбон, "Насаф" футболчиси, ОКМКни ютган мураббий ва Ўзбекистон МТЖ аъзоси — Суперлигада 7-турнинг энг яхшилари   6

Ёки бугун ёки ҳеч қачон! Янгиликлар

Ёки бугун ёки ҳеч қачон!

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш босқичининг сўнгги турида Тошкентда Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб боради.

Ушбу учрашувни барча футбол мухлислари учун қизиқарли туюлмоқда. Тўғри, чиндан ҳам қизиқарли. Миллий терма жамоамиз бундан аввалги турда сафарда Хитой терма жамоасига кичик ҳисобда имкониятни бой бериб қўйди. Агарда ўша баҳсда вакилларимиз ғалаба қозонишганида, ҳозир ҳеч бўлмаганда бизни мағлубиятдан ташқари исталган натижа қаноатлантириши мумкин эди. Ҳар сафар саралаш баҳсларида ўзимизнинг имкониятлардан максимал даражада фойдалана олмаймиз ва якунда гуруҳдаги рақибларимизнинг ўйинига қараб қоламиз. Бу сафарги саралаш баҳсларида бизга Қатар ва Эрон терма жамоалари қайсидур маънода бизга кўмаклашиб юборди. 


Бугун “осиё йўлбарслари”ни кичик ҳисобда мағлубиятга учратсак паралел равишда ўтаётган баҳсда Эронга мухлислик қилишимизга тўғри келади. Биз “Жанубий Корея”ни йирик ҳисобда яъни 4:0 дан кам бўлмаган ҳисобда мағлубиятга учрата олсакгина паралел равишда ўтадиган баҳс аҳамиятсиз бўлиб қолади. Хитойга қарши учрашувдан сўнг терма жамоамиз сардори Одил Аҳмедов ОАВга, “уйдаги баҳсда ёки ғалаба қозонишимиз керак, ёки бўлмасам футбол ўйнамаслигимиз керак”, дея ўз фикрларини билдириб ўтганди. Ҳа, чиндан ҳам Жанубий Кореяга қарши учрашувда вакилларимиз ғалаба қозониши керак. 


Ғалаба қозонганда ҳам “осиё йўлбарслари”ни йирик ҳисобда мағлуб этиши керак. Агарда футболчиларимиз бундай натижани қайд эта олишмаса, барчамиз орзиқиб кутаётган жаҳон чемпионатини яна 4 йил кутишимизга тўғри келади. Нима бўлган тақдирда ҳам бугун бизни фақат ғалаба қониқтиради. Буни терма жамоамиз футболчилари ва мураббийлар штаби яхши тушуниб туришипти. Барча футбол мухлисларини ва журналистларни бир савол қизиқтирмоқда. Бугун терма жамоамиз бош мураббийи асосий таркибда қайси футболчиларни майдонга тушириши мумкин? 


Терма жамоа лагеридан “Насаф” клуби ҳимоячиси Акмал Шораҳмедовга жавоб бериб юборилди. Унинг ўрнига “Пахтакор” футболчиси Даврон Ҳошимов терма жамоага жалб қилинди. Ушбу икки футболчи ҳам ўнг қанот ҳимоячиси ҳисобланади. Хитойга қарши учрашувда Самвел Бабаян ўнг қанот футболчиси бўлган Акамл Шораҳмедов ўрнига марказий ҳимоячи Ислом Тўхтахўжаевни асосий таркибда майдонга туширганди. Афсуски ўша учрашувда вакилларимиз яратилган имкониятлардан тўлақонли фойдалана ололмади ва якунда кичик ҳисобда имкониятни бой бердик. Бу билан Тўхтахўжаев мағлубиятга учрашимизга сабабчи деган фикрдан йироқман. Ўша куни кўпчилик футболчиларимизга омад кулиб боқмади. Терма жамоамиз бош мураббийи Самвел Бабаян бугун биз кутган жанговар таркибни майдонга туширишига умид қиламиз. Бу биз учун ягона имконият, ёки бугун ёки ҳеч қачон. ОЛҒА ЎЗБЕКИСТОН!


Жаҳонгир Сотволдиев

Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика