UZ

Сўнгги янгиликлар

17:25Суперлига. ОКМК – "Насаф" 1:0 (матнли трансляция)  34 17:09"Бунёдкор" — "Машъал". Таркиблар маълум  0 16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  1 15:36"Антальяспор" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  17 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  6 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0 10:48"Бавария" топ-5 лига клублар орасида тарихдаги энг яхши натижани қайд этди   27 10:15Бруну Фернандеш: "Криштиану билан вазият, Саудия Арабистони ва бошқа ҳамма нарса ҳақида гаплашдим"  8 09:44Роналду қандай қилиб, 40 ёшда ҳам яхши спорт формасини ушлаб тургани ҳақида гапирди  5 09:1538 ёшли Жейми Варди А Серияда дебют голини урди  2 09:12"Реал Мадрид" ва "Барселона". Эҳтимолий таркиблар ва бугун жамоага ёрдам бера олмайдиган футболчилар билан танишинг  18

Йигитлар, 85-дақиқадан кейин эҳтиёт бўламиз! Янгиликлар

Йигитлар, 85-дақиқадан кейин эҳтиёт бўламиз!

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши ўта муҳим баҳсда майдонга тушади.

Бугунги ғалаба бизга жаҳон чемпионати эшикларини очади, фақат Эрондаги учрашувда Сурия ютиб қўймаса бўлгани. Кеча бўлиб ўтган ўйинолди матбуот анжуманида термамиз бош мураббийи Самвел Бабаян бор эътибор ғалаба қозонишга қаратилишини айтиб ўтди. 

Албатта, биз ҳам шундан умидвормиз. Ҳар ҳолда ўз майдонимизда Жанубий Кореяни ҳали мағлуб этмаганмиз ва бугунги ўйинда ушбу нохуш анъанага барҳам берилишини кутяпмиз. 

Жамоамизга омад тилаган ҳолда шуни илтимос қилардикки, футболчиларимиз охирига қадар ўйнашсин. Айниқса, 85-дақиқадан кейин ҳушёрликни йўқотиб қўймасликларини сўраб қоламиз. Негаки мазкур саралаш босқичида ютқазган ўйинларимизни таҳлил қилсак, бештадан тўрттасида нуқул охирги дақиқаларда гол ўтказиб юборганмиз. Яъни, бешта мағлубиятдан тўрттасида айнан 85-дақиқадан кейин ўтказиб юборилган голлар туфайли мағлуб бўлганмиз. 

Масалан, сафарда кечган Жанубий Кореяга қарши учрашувни олайлик. Биринчи таймда ҳисобни очган бўлишимизга қарамай, иккинчи бўлимда иккита тўп ўтказиб юборгандик. Айниқса, рақибнинг иккинчи голи 86-дақиқада киритилгани дилларни хира қилганди. Кейинчалик Сурия бизга 90-дақиқада пенальтидан гол уриб ютиб кетди. Ундан кейин “Озоди” стадионида Эроннинг иккинчи голи 88-дақиқада рўй берди. Ва мана энди ўтган ўйинда Хитой урган гол 85-дақиқада қайд этилди.

Кечаги матбуот анжуманида Самвел Бабаянга мазкур савол билан мурожаат қилганимизда, мураббий Эрон, Жанубий Корея ҳамда Сурия билан баҳсларда айнан ўйин охирида ҳушёрлик йўқолгани, Хитойда эса ҳакам йўқ жойдан пенальти ўйлаб топганини гапирди. Лекин буларнинг бари энди ўтмиш. Биз хоҳлардикки, охирги ўйинда яна шу ҳолат юз бермасин ва "Бунёдкор" стадионида Жанубий Кореяни мағлуб этайлик. 

Х.Холиқов. 


Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика