UZ

Сўнгги янгиликлар

20:33Лига кубоги финали. "Арсенал" – "Манчестер Сити". Абдуқодир Ҳусанов бошланғич таркибда  7 20:01ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди  65 20:00Ника Качарава: "Суперлигадаги футболчилар жисмоний жиҳатдан кучли экан"  2 19:49Ўзбекистон кубоги. 1-босқичдан кейин мураббийларнинг фикрлари  0 19:31Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини бошлади  0 19:10АПЛ. "Ньюкасл" тезкор гол уриб ҳам мағлубиятга учради  1 18:55А Серия. "Комо" кетма-кет бешинчи ғалабасини қайд этди  3 18:45Агар футболчи термада жароҳат олса, ФИФА клубларга қандай ва қанча тўлайди?  0 18:23Арсен Венгер: "Абдуқодир Ҳусанов каби футболчилар мураббийларга ёқади"  22 18:03Ўзбекистон миллий терма жамоаси тиббий штабига тажрибали мутахассислар жалб этилди  6 17:49Левандовски ЕЧЛ рекордини ўрнатди  0 17:18Transfermarkt ва Championat.Asia ой лауреатларини аниқлади  3 16:57Ўзбекистон Кубоги. "Гулистон" "Sonyc X"ни мағлуб этиб, 2-босқичга йўлланма олди  3 16:23Игор Тудор Арне Слот билан адаштириб юборган мураббийи ҳақида: "Энди уни Арне деб атайман"  3 15:59Габриэль АПЛдаги энг қийин рақибни танлади  1

Йигирмада 4-ни кўрамизми? Янгиликлар

Йигирмада 4-ни кўрамизми?

Бугун ЕЧЛ ярим финалининг жавоб учрашувлари старт олади.

Еврофутбол ихлосмандларининг диққати "Манчестер Сити" ва "Пари Сен-Жермен" жамоалари ўртасидаги баҳсга қаратилиши шубҳасиз. Ушбу клублар ўртасида Парижда ўтган дастлабки ўйин "шаҳарликлар"нинг ғалабаси билан ниҳояланган эди (2:1). Агар француз жамоаси қаторасига 2-йил турнир финалига йўл олишни истаса, Пепнинг "Сити"си "Туманли Альбион"да енгиши керак.

Манчестер Сити

Рияд Марез - 11', Рияд Марез - 63'

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . Semi Finals-тур

05/05/2021, 01:00

0
:
2
Тугади

ПСЖ

Стадион: Etihad Stadium, 0 томошабин

Бош ҳакам: Бьерн Куиперс

45'
90'
8'  Александр Зинченко
11'  Рияд Марез
63'  Рияд Марез
63'  Фил Фоден
72'  Александр Зинченко
74'  Кевин Де Брёйне
82'  Кевин Де Брёйне (Габриэль Жезус)
82'  Бернарду Силва (Рахим Стерлинг)
85'  Фил Фоден (Серхио Агуэро)
22'  Андер Эррера
62'  Мауро Икарди (Мойзе Кин)
62'  Андер Эррера (Юлиан Дракслер)
69'  Анхель Ди Мария
71'  Марко Верратти
75'  Леандро Паредес (Данилу Перейра)
75'  Алессандро Флоренци (Колен Дагба)
83'  Абду Диалло (Митчел Баккер)
87'  Преснель Кимпембе
89'  Данилу Перейра

Бўлажак учрашув ўз йўлига. Биз тарихга назар солиб, жамоаларнинг амалдаги бош мураббийлари ўртасидаги "жанг"ларга эътибор қаратдик.
Маурисио Почеттино "Эспаньол", "Тоттенхэм" ва ПСЖ устози сифатида Гвардиола бошчилигидаги "Барселона", "Манчестер Сити" жамоаларига қарши 19 бор беллашган. Улардан 11 тасида испаниялик, 3 тасида аргентиналик мутахассис зафар қучган, ўйинларнинг 5 тасида кучлар тенг келган.

Ушбу баҳсларда Пепнинг жамоалари 36 та гол уриб, 19 та ўтказиб юборган.
Мураббийлар ўртасидаги тўқнашувларда энг йирик ҳисоб 2010 йилнинг 18 декабрида қайд этилган ("Эспаньол" 1:5 "Барселона"). Қуйида ўша баҳсда урилган голларни томоша қилинг.

Почеттино ва Гвардиола ушбу мавсумга қадар ЕЧЛда фақат 1 марта тўқнаш келишган. "Тоттенхэм" 2018-19 йилги мавсумнинг чорак финалида "Манчестер Сити"ни доғда қолдириб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Бугунги ўйин мазкур мураббийлар ўртасидаги 20-си бўлади. Нима деб ўйласиз, Почеттино Пепга қарши "жанг"лардаги 4-ғалабасини қўлга кирита оладими?

Сенсация         

Фахриддин Рўзиев

Муаллиф :
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика