UZ

Сўнгги янгиликлар

08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятини туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  7 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  7 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  13 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   6 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  1 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  18 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  5 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  10 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  56 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0

АГМК: Йиғин доирасидаги назорат ўйинлари сарҳисоби Янгиликлар

АГМК: Йиғин доирасидаги назорат ўйинлари сарҳисоби

Теглар :  АГМК
АГМК жамоаси янги 2020 йилги мавсумга тайёргарлик олиб борди.

Жамоа дастлаб ўтган йил якунида, яъни 24 декабрь куни тўпланиб, янги йилга қадар 5 кунлик йиғинни ўтказганди. Сўнгра жамоа футболчиларига янги йил байрами туфайли 4 кунлик кичик таътил берилиб, жамоа 2020 йилдаги илк йиғинини 3 январдан яна тиклаганди. Машғулотлар асосан Дўрмондаги қароргоҳда ва Қибрайдаги стадионда олиб борилди. 9 январда эса жамоа аъзолари тиббий кўрикдан ўтишгани боис, уларга 1 кунлик ҳордиқ чиқариш учун дам берилди. Шунингдек, йиғиннинг дастлабки қисмини Қибрайда ўтказган жамоа 18-19 январь кунлари ҳам қисқа таътилга чиқди. Кейинчалик яна бир ҳафталик йиғин Қибрайда давом эттирилди ҳамда бу орада иккита назорат ўйини ўтказилди. Дастлаб "Оқ-тепа" йирик ҳисобда мағлуб этилган бўлса, кейинчалик "Сурхон" устидан ғалаба қозонилди. Шундан сўнг жамоа 1 кунлик таътилга чиқди ва 27 январь куни Тошкент-Дубай йўналиши бўйича парвоз қилиб, мавсумга тайёргарлик қисмининг асосий босқичини БААда давом эттирди. 2 ҳафталик йиғин доирасида жамоа қатор кучли спарринг рақиблар билан назорат учрашувларини ўтказди. Аввалига Туркманистон миллий терма жамоаси билан, кейинчалик Хитой Суперлигаси вакиллари - "Циндао Хуанхай", "Шаньдун Лунэн", "Шанхай СИПГ" каби номдор жамоаларга қарши учрашувлар бўлиб ўтди.

АГМК Туркманистон миллий терма жамоаси ва "Циндао Ҳуанхай" устидан ғалаба қозонган бўлса, "Шаньдун Лунэн" ҳамда "Шанхай СИПГ"га мағлуб бўлди. "Шанхай СИПГ"га қарши иккинчи назорат беллашувида томонлар муроса кўчасини танлашди. Шу тариқа АГМК 11 февраль куни БААдаги ўқув-машғулот йиғинини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Сўнгра футболчиларга 2 кунлик таътил берилгач, жамоа 14 февралдан эътиборан Дўрмондаги қароргоҳда тўпланди ва янги мавсумга тайёргарлик қисмининг якуний босқичини юртимизда давом эттирди. Мазкур йиғин доирасида жамоа аввалига "Аҳмад Яссавий" стадионида Про-лига вакили "Рубин"га қарши назорат беллашуви ўтказди. Йиғин доирасидаги сўнгги назорат баҳси эса Олмалиқдаги асосий ўйингоҳ ОКМК спорт мажмуаси майдонида "Оқ-тепа"га қарши бўлиб ўтди. Мазкур ўйинларда ҳам жамоа ишончли ғалаба қозониб, янги мавсум стартига яхши кайфиятда йўл оладиган бўлди.

Йиғин доирасидаги назорат ўйинларини сарҳисоб қиладиган бўлсак, жамоа жами 9та учрашув ўтказди ҳамда 6 ғалаба, 1 дуранг ва 2 мағлубият қайд этди. Тўплар нисбати: 18-7. Ўтказилган 9 назорат учрашувининг 4тасида жамоа ўз дарвозасини даҳлсиз сақлади ва 2 ўйинда майдонни голсиз тарк этди.


АГМК сафида 2020 йилги қишки ўқув-йиғин машғулот доирасида гол киритган футболчилари рўйхати:

1. Мате Ватсадзе - 3

2. Шаҳзод Нурматов - 3

3. Санжар Турсунов - 2

4. Элгужа Григалашвили - 1

5. Сайдулло Раҳматов - 1

6. Арслонмират Аманов - 1

7. Сардор Раҳмонов - 1

8. Бобур Йўлдошев - 1

9. Хожимат Эркинов - 1

10. Миржамол Қосимов - 1

11. Баҳром Абдурахимов - 1

12. Зафар Полвонов - 1


Ассистент ва самарали ҳаракатлар бўйича рўйхат қўйидагича:

1. Хожимат Эркинов - 3 (1 ассист, 2та пенальти)

2. Элгужа Григалашвили - 2

3. Шаҳзод Нурматов - 2

4. Арслонмират Аманов - 1

5. Санжар Турсунов - 1

6. Мурод Тошматов - 1

7. Йован Жокич - 1

8. Миржамол Қосимов - 1

9. Сайдулло Раҳматов - 1


Маълумот ўрнида, АГМК янги мавсумдаги илк баҳсни Суперлига 1-тур доирасида Олмалиқда Тошкент вилояти дербиси мақомида Бекободнинг "Металлург" жамоасига қарши ўтказади. Ўйин 29 февраль куни соат 16:45да бошланади.


АГМК жамоасининг янги мавсумга тайёргарлик доирасидаги назорат учрашувлари

23.01.2020

АГМК - "Оқ-тепа" 3:0

Қибрай стадиони.

Ҳакам: Азиз Асимов.

Голлар: Шаҳзод Нурматов (23, ассист: Аманов), Санжар Турсунов (44, ассист: Нурматов), Элгужа Григалашвили (77-пенальтидан)


25.01.2020

АГМК — «Сурхон» 3:1

Қибрай стадиони.

Ҳакам: Виктор Серазитдинов.

Голлар: Санжар Турсунов, Сайдулло Раҳматов (27, ассист: Турсунов), Арслонмират Аманов (53 ассист: Нурматов) - Ҳусниддин Ғофуров (3)


02.02.2020

АГМК — Туркманистон 1:0

Дубай, «Jebel Ali Sport Centre»

Гол: Мате Ватсадзе (55, ассист: Эркинов)


05.02.2020

АГМК — "Циндао Ҳуанхай" 3:1

Дубай, «Jebel Ali Sport Centre»

Голлар: Ватсадзе (39, ассист: Григалашвили), Раҳмонов (56, ассист: Тошматов), Нурматов (84) - Гао Хианг (64)


08.02.2020

АГМК — "Шаньдун Лунэн" 0:2 

Дубай, «Jebel Ali Sport Centre»

Голлар: Феллайни (6, 63)


10.02.2020

1-ўйин

АГМК — “Шанхай СИПГ” 1:2 

Дубай, «Jebel Ali Sport Centre»

Голлар: Автогол (60) - Халк (18), Ю Хаи (34)


10.02.2020

2-ўйин

АГМК — “Шанхай СИПГ” 0:0 

Дубай, «Jebel Ali Sport Centre»


20.02.2020

АГМК - "Рубин" 4:0

"Аҳмад Яссавий" стадиони.

Голлар: Ватсадзе (15, ассист: Жокич), Йўлдошев (63, ассист: Қосимов), Эркинов (75), Қосимов (86-пенальтидан)


23.02.2020

АГМК — “Оқ-тепа” 3:1

Олмалиқ шаҳри, ОКМК спорт мажмуаси

Голлар: Абдурахимов (45, ассист: Григалашвили), Полвонов (50, ассист: Раҳматов), Нурматов (79) — Юсупов (42)

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика