
“Қизиллар” 23-ёшли футболчини ёзда сотиб олишга ҳаракат қилишган эди, бироқ томонлар трансфер нархи бўйича келиша олишмаган. Аммо англияликлар ўйинчини сотиб олиш фикридан қатишмаган, шу сабабли улар “Динамо” клуби президенти Игорь Суркисдан Ярмоленкони яқин трансфер ойнаси пайтида сотишни кўндиришга уриниб кўришади. Бундан ташқари футболчига “Зенит” клуби ҳам қизиқмоқда ва клуб у учун 27 миллион евро беришга тайёр. 2013/14 мавсуми давомида Ярмоленко Украина чемпионатида 7 та ўйинга майдонга тушиб, 3 гол киритишга ва 1 голли тўп узатишни амалга оширишга эришган.