Яқинда мураббийликни бошлаган Эдгар Давидс "Ольяненсе"даги дебютида қизил карточка олди
10 янв 2021 23:22
Янгиликлар
Яқинда мураббийликни бошлаган Эдгар Давидс "Ольяненсе"даги дебютида қизил карточка олди
Футболчи сифатида "Аякс", "Милан", "Ювентус", "Барселона", "Интер" сингари топ-жамоалар шарафини ҳимоя қилган Э. Давидс яқинда "Ольяненсе" клуби бош мураббийига айланган эди.
Бугун у "Лузитану Эвора" жамоасига қарши (0:0) "Ольяненсе" бошқарувидаги биринчи ўйинини ўтказди. Португалия чемпионати 3-дивизион жамоалари ўртасидаги баҳс якунида футболчилар ўртасида жанжал келиб чиққан, бунга мураббийлар ҳам аралашган. Натижада, Давидс қизил карточка билан, "Лузитану Эвора" устози сариқ карточка билан жазоланган.
Учрашувдан кейин Давидс матбуот анжуманида иштирок этишдан бош тортгани айтилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар