Яқин икки сутка ичида Фергюсоннинг ҳолатига баҳо берилади

Aslanov Jasurbek
7 май 2018, 19:37
"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи Алекс Фергюсон Манчестердаги шифохонада барқарор ҳолатда бўлиб турибди.

5 май куни шотландиялик мутахассис миясига қон қуйилишидан сўнг муваффақиятли операция қилинган эди.

Маълумотларга кўра, яқин 48 соат ичида қон қуйилишининг таъсирларига баҳо берилади ва Фергюсоннинг соғайиши борасида шифокорлар аниқлик киритишади. Бир ой ичида эса қон қуйилишининг натижалари хабар қилинади.

Фергюсон 1986-2013 йилларда "Манчестер Юнайтед"ни бошқарган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail