UZ

Сўнгги янгиликлар

15:19Ғолиб номи аниқланмаган "Андижон" – "Қизилқум" беллашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 14:55Наримон Аҳмаджонов: "Мураббий ишончини бор кучим билан оқлашга ҳаракат қиляпман"  1 14:33Райс, Бруну, Салоҳ... ПФА АПЛда йилнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодларни эълон қилди  5 14:05"8 сония" қоидаси биринчи марта КЖЧда қўлланди  2 13:34"Биз у билан яна боғланамиз". Мареска Мудрикнинг дисквалификациясига изоҳ берди  0 13:08Эрнан Креспо "Сан-Паулу" бошқарувига қайтди  0 12:40Қозоғистонлик депутат: "Қозоғистон ўз камчиликлари устида ишлаши ва бошқаларнинг муваффақиятидан сабаб изламаслиги керак"  3 12:14Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинига киришмоқда  1 11:48ЎзФҲМ "Андижон" – "Қизилқум" ўйинида юзага келган баҳсли вазият бўйича изоҳ берди  16 11:10Шомуродов Туркия клубининг таклифини қабул қилдими?  22 10:47Алонсо собиқ шогирдини “Реал“га олиб келиши мумкин  9 10:20МЮ ўз футболчисини “Реал“га таклиф қилди  3 09:52Мбаппе касалхонадан чиқди  1 09:25ЦСКАнинг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  5 09:10Суперлига. "Сўғдиёна" Дориевнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди, "Қизилқум" эса сафарда "Андижон" билан дуранг ўйнади  1

Япониялик футболчи Қатар клубига ўтди Янгиликлар

Япониялик футболчи Қатар клубига ўтди

Япония терма жамоаси аъзоси Шоя Накажима фаолиятини Қатарда давом эттиради.

Накажима "Ал Дуҳайл" билан шартнома имзолади. Футболчини қўшиб олишдан мақсад Осиё чемпионлар лигасида муносиб иштирок этиш. Накажима ўзининг блогида шундай ёзди: "Мен "Портимоненсе"ни тарк этяпман ва бундан кейин "Ал Дуҳайл" учун ўйнайман. Ўйлайманки, Қатарда ҳаммаси мен учун яхши кечади. "Ал Дуҳайл"нинг ғалабаларига муносиб ҳисса қўшмоқчиман". 

Шоя Накажима бир пайтнинг ўзида ҳам чап қанот, ҳам ҳужумчи ортида ўйнай олади. У 2017 йил ижара асосида "ФК Токио"дан Португалия клубига кўчиб ўтганди. Ўзининг илк мавсумида 29та ўйинда иштирок этиб, 10та гол урган ва 12 бор голли узатмани амалга оширди. Ўтган мавсум эса атиги 13та учрашувда иштирок этиб, 5та гол урди. Бунга сабаб футболчи жароҳат олиб кўп вақтини майдон ташқарисида ўтказди. 

Накажима Япония терма жамоаси сафида 6та ўйинда майдонга тушиб 2та гол урган. Қатар чемпионати тугашига 7 тур қолганида "Ал Дуҳайл" иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Биринчи ўринда эса "Ал Садд" бормоқда.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика