UZ

Сўнгги янгиликлар

14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  0 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  6 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  38 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  3 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  13 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  17 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  19 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  8 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  63

Япония U-23 жамоаси бош мураббийи Оива Го: "Минимум вазифамизни бажарганимиздан хурсандман" Янгиликлар

Япония U-23 жамоаси бош мураббийи Оива Го: "Минимум вазифамизни бажарганимиздан хурсандман"

Кеча U-23 Осиё кубогининг 3-тур баҳслари якунига етди ва унда Япония U-23 Тожикистон U-23 устидан йирик 3:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Япония U-23 жамоаси бош мураббийи Оива Го ҳамда ўйиннинг энг яхши футболчиси Даики Матсуока иштирок этишди.

- Ўйин ҳақида фикрларингиз...

- Биринчи ва иккинчи бўлимларда гол уруш учун жуда қулай имкониятлар яратдик. Аммо бу имкониятларнинг ҳаммасини ҳам голга айлантира олмадик. Минимум вазифамизни бажарганимиздан хурсандман.

- Жанубий Кореяга қарши қандай ўйин кўрсатиш ниятидасиз? Ҳужумкор ва очиқ футболми ёки ҳимоявий ва эҳтиёткорми?

- Кейинги босқичдаги рақибимиз Жанубий Кореялигини ҳозир сиздан эшитдим. Ҳозирча 3 кун вақтимиз бор ва бу вақт ичида биз ўз ўйинимизни таҳлил қилиб чиқишимиз керак. Қандай рақиб бўлишидан қатъий назар биз агрессив футбол кўрсатамиз. Сабаби, бу бизнинг ўйин услубимиз.

- Тожикистон билан ўйиндан олдин жамоангиз кейинги босқичга чиқиш масаласини ҳал қилганида, Тожикистон жамоасига ўйнашга имконият берармидингиз?

- Биз кейинги босқичга чиқиш чиқмаслигимиздан қатъий назар биз ҳужумкор ўйин кўрсатар эдик.

- Жанубий Кореяни қайси бир футболчиси асосий юлдуз деб ҳисоблайсиз?

- Ҳаммаси!

- Жанубий Корея ва Япония ўртасидаги учрашув бу жуда катта қарама-қаршилик, бу ҳақда фикрингиз?

- Бу учрашувга жуда катта этибор қаратилади. Ушбу қарама-қаршилик ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

- Даики Матсуоканинг ўйин ҳақидаги фикрлари қандай?

- Бугун яхши ўйин ўтқаздик ва кўп гол урдик. Бу мусобақада бизнинг мақсадимиз чемпион бўлиш. Ушбу мақсадга эришиш учун биз жамоамиз билан ҳар бир ўйинга максимал даражада эътибор қаратишимиз керак.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика