UZ

Сўнгги янгиликлар

13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  0 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  1 12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган?   7 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  1 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  7 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  6 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  4 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  14 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  10 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  31 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  5 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   2 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0

Янгиланган "Милан", Римдаги икки хил кайфият, рақобатни қумсаган "Юве" (превью) Янгиликлар

Янгиланган "Милан", Римдаги икки хил кайфият, рақобатни қумсаган "Юве" (превью)

Журналист Шаҳбоз Беғамовнинг Италия чемпионатининг янги мавсумига атаб ёзган превьюсини тақдим этамиз.


Италияда бугун 38 сериядан иборат чемпионат бошланади.

Итальянча сериалда янги мавсумдан бошлаб учта янги қаҳрамон роль ўйнашни бошлайди. Улардан бири А сериалидаги эски қаҳрамон - "Верона".
Бу жамоани А серилани томоша қиладиган томошабинлар жуда яхши билишади.
"Верона" янги мавсумга янги мақсадлар, кучли таркиб билан ташриф буюрмоқда.
Касерес, Ромуло, Паццини, Черчи сингари тажрибали футболчилар билан Фабио Пеккья А Серияда муносиб иштирок этишга қодир. Жамоани потенциали анча юқори баҳоланмоқда.

А сериалидаги узоқ кутилган қаҳрамон - "Спал". Бу жамоа А Серия учун бегона эмас ва улар дебютант жамоа ҳисобланишмайди. "Спал" узоқ танаффусдан кейин ниҳоят А Сериягача бўлган йўлни босиб ўтди. Бу ерда барчага маълум ва машҳур Фабио Капелло ҳамда Массимилиано Аллегри ишлаган.  Бу жамоа 1968 йилдан буён А Серияда ўйнамаган. Жамоанинг охирги муваффақиятли натижаси бу 1992 йилдаги Б Сериядаги иштирок бўлади. Шундан кейин жамоа инқирозга йўл тутганди.

Леонардо Семпличи бошчилигида ниҳоят "Спал" ўз мухлисларига А Серия об-ҳавосини тақдим этмоқда.

48 йиллик соғинч туфайли ҳам мухлислар ва жамоанинг иштиёқи янада кучайган. Шу боисдан ушбу жамоадан янги мавсумда яхшигина хавф кутса бўлади. "Спал" А Серияга жуда қийинчилик балан етиб келди ва осонликча энди бу ерни тарк этмаса керак.

А Серия учун янги қиёфа - "Беневенто". А сериали учун бу жамоа дебютант саналади.
1929 йилда ташкил қилинган ушбу клуб учун А Серия ҳавосидан нафас олишни кутиш анча чўзилиб кетганди. Марко Барони ниҳоят мухлисларга ушбу қувончни тақдим этди. Бу жамоадан Италияда янги мавсумда ўзига хос сюрприз кутишмоқда.


Ўтган мавсумда "Кротоне"ни А Серияда олиб қолган мураббий Давиде Никола билан жуда қизиқ воқеа руй берди.
Никола ўтган мавсумда агарда жамоани А Серияга олиб қололса, унда велисопедда Кротонедан ўзининг она шаҳри Туринга боришини ваъда беради. Якунда эса "Кротоне" А Серияда қолди ва Никола ҳам мардлардек ўз сўзини устидан чиқади.
Давиде Никола 9 кун ичида велисопедда 1300 кмни босиб ўтади ва ваъдасини бажаради.

Никола учун жамоани А Серияда олиб қолиш ва кейин ваъдасини бажариш ҳам жуда қийинчилик туғдиради. Лекин Никола ушбу қийинчиликларни мардонавор тарзда енгиб ўтди ва барчасини аэъло даражада бажарди.
Давиде Никола шундан кейин Италия матбуотидаги энг машҳур шахслардан бирига айланди.


Катта ўзгаришларни амалга оширган ва ниҳоят қатор муваффақиятсиз мавсумларга янги йилда нуқта қўйиши кутилаётган "Милан"дан кўпчиликнинг умиди катта. Хитойлик инвесторлар Милан жамоаларига жуда катта пул тикишмоқда. Жамоа ўзининг шонли даврини яна қайта тиклаш учун трансфер бозорида жуда фаол бўлди. Жамоанинг энг йирик хариди бу сўзсиз "Ювентус"нинг етакчи футболчиси ва жаҳоннинг энг яхши ҳимоячиларидан бири Леонардо Бонуччи. Бу трансфер катта шов-шувларга сабаб бўлди. Муҳими, "Милан"нинг янги сардорига айланган Бонуччи жамоани катта муваффақиятларга етаклаши керак.
Бундан ташқари Чалҳаноглу, Силва, Родригез, Кессеи каби яхши харидлар амалга оширилди.

Янги "Милан"ни Монтелла янги мавсумдан дархол чемпионлик учун курашадиган жамоага айлантира олиши бирмунча қийин иш. Янги жамоа ўзини тутиб олиши ва жамоа шаклланиб олиши учун барибир вақт талаб этилади.
Жамоанинг минимум вазифаси бу янги мавсумда ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритишдан иборат.


"Милан"нинг қўшниси ва азалий рақиби "Интер" трансфер бозорида ён "қўшнилари" каби фаол бўлишмади. Аммо жамоани тажрибали ва муҳими Италия футболи билимдони Лучано Спалетти қўлга олди. Бу "Интер"нинг энг катта ютуғи.
Айнан ушбу ўз ишининг устаси саналган Спалетти "Интер"ни ҳам "Милан" каби ўзини тутиб ололмаётган бир пайтда келиши ва жамоани эски мадҳиясини қайтаришга ёрдам бериши аниқ.
Кўпчилик "Милан" қайтмоқда, таркиб жиҳатдан ҳам кучайди, деяётган бир пайтда "Интер" яхши режиссёр Спалетти билан ундан ҳам муваффақиятли мавсумни ўтказиши мумкин.
Чунки "Интер"да таркиб кескин ўзгармади ва ўзаг сақланиб қолди. Спалетти эса нисбатан анча мослашган таркиб билан катта натижаларни қайд эта оладиган малакали мутахассис. "Интер"нинг янги мавсумдаги энг катта "тузи" - мураббий бўлади.


"Рома" учун янги мавсум жуда қийин бўлади. Қайси жиҳатданки, жамоани Рим императори Тоттисиз ўтадиган илк мавсуми бўлади. Кийиниш хонасидаги ҳақиқий етакчи, жамоанинг мотиватори Франческо Тоттини кетганига ҳали ҳам кўпчилик ишонгиси келмаяпти. Бу йилги "Рома" чинакамига янги ва бошқача "Рома" бўлади.
Эндиликда жамоани ҳақиқий етакчиси ва сардори Де Росси бўлади.
"Рома" учун яна бир йўқотиш бу тажрибали мутахассис Лучано Спалетти бўлади.
Унинг ўрни Эусебио Ди Франческо билан тўлдирилди. Ушбу мураббий янги жамоаси билан янги мавсумда қандай натижа қайд этишини вақт кўрсатади.

"Рома" учун янги мавсумда келишдан ҳам кўра йўқотишлар кўп бўлди. Яна бир жамоа учун сезиларли йўқотиш бу жамоанинг етакчи аъзоси Салахнинг кетиши.
Ушбу кемтикларни қандай қоплаш Ди Франческога кўплаб бош оғриқликлар тақдим этади.
Римда эса "Рома"дан камида совринли ўринлар ва ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритишни кутишади.
Янги мавсумдаги "Рома"ни кузатиш анча қизиқ бўлади.



Римда ҳозир икки хил кайфият ҳукмрон. "Рома" мухлислари бир қатор йўқотишлардан ранжиб туришибди. "Лацио"нинг ишқибозлари юзида эса табассум. Жамоа нафақат ўйин жиҳатидан, балки натижа борасида ҳам мақтана олади. Симоне Инзаги Римда ажойиб жамоани шакллантирмоқда. "Лацио" учун янги мавсум анча кўтаринки руҳда бошланди. Римликлар Италия суперкубоги учун баҳсда "Ювентус"ни жуда чиройли ва иродали тарзда мағлубиятга учратишди.
Бу соврин жамоага янада ишонч ва илҳом бағишлайди. Инзаги футболчилик даврида акасининг соясида қолиб кетган бўлса, мураббий сифатида Филипподан кўра самарали ишламоқда. "Лацио" янги мавсумда "Наполи", "Ювентус", "Милан", "Интер" ва "Рома"га жиддий рақобат туғдиради.

Чемпионлик учун "Ювентус"нинг асосий рақобатчиси бу сўзсиз "Наполи" жамоаси бўлади.
Маурицио Сарри Неаполда мустаҳкам жамоани тузмоқда. Жамоа ўтган йили анча сайқалланди ва бу йилга келиб янада хавфлироқ кўриниш олса ажаб эмас.
Ўтган йили мавсумни уда кўтаринки руҳда бошлаган "Наполи"га мавсумнинг иккинчи қисмида барқарорлик етишмаганди. Бу йили эса ўтган йилги камчиликлардан тўғри хулоса қилинса, Сарри "Наполи"ни чемпионлик учун бемалол кураштира олади.

Бунга жамоани салоҳияти ва имконияти етарли. Таркибда бир қатор тажрибали ва малакали ижрочилар етарли. Гамшик, Инсинье, Мертенс, Милик сингари футболчилар ҳужумда ҳар қандай рақибни қийнаб қўйишга қодир. Ҳимояда эса Кулибали бошчилигида футболчилар анча тартибли ўйнашади.
Муҳими, жамоа бутун мавсумни бир хил текисда ўтказа олса ва жисмонан учта фронтда курашиш учун тайёр бўлса, "Наполи" "Ювентус"га етарлича рақобат туғдириши аниқ.


Чемпионлик учун курашадиган ва бу курашда асосий фаворит саналадиган жамоанинг номи аниқ. Италияда кетма-кет олтинчи йилдирки тожни ҳеч кимга бермай келаётган "Ювентус" бу мавсумда ҳам чемпионликни ҳимоя қилади.

Жамоа ёзги трансфер бозорида Бонуччидан ташқари бошқа жиддий йўқотишларга дуч келмади. Бонуччининг кетиши ҳимоядаги текисликни бироз ўзгартириши аниқ. Лео жамоанинг ҳимоядаги ҳақиқий қурғони ва мияси эди. Аммо эндиликда ушбу функция бошқа футболчи зиммасига ўтади ва бу нарса изга тушиши учун бироз вақт талаб этилиши табиий. Ругани келажакда Бонуччи каби жамоанинг ҳимоядаги асосий қурғонига айланиши аниқ. Дани Алвеш ўрнига "Милан"дан Де Шильо таклиф этилди. "Бавария"дан Бенатиянинг трансфер ҳуқуқи тўлиқ сотиб олинди ва Дуглас Коста ижарага олинди.

Марказда ниҳоят янги футболчи келди. Куни кеча Матюидининг трансфери ҳал этилди.
Италия футболининг келажаги сифатида қаралаётган Бернардески сотиб олингани "Ювентус" ишқибозларини хурсанд этди.
Муҳими, Дибала жамоада қолди ва камига "Юве" учун алоҳида аҳамият касб этадиган Дель Пьеронинг 10-рақамини ўз зиммасига олишга рози бўлди.
Дибалага 10-рақам янада катта масъулият юклайди.

Янги мавсумда "Ювентус"га чемпионлик учун жиддий рақобат керак. Бу Аллегри жамоасининг фойдасига ишлайди. Рақобатсиз чемпионликка эришиш "Ювентус" учун ҳам зарарга ишлаши аниқ. Шу нуқтаи назардан, "Ювентус"нинг ўзи ҳам жиддий рақобатни истамоқда ва кучли рақобатдаги ғалаба таъми янада ширинроқ, мазалироқ бўлади.


Италияда янги мавсум сериали қизиқ ва драматик тарзда ўтиши кутилмоқда.

Буткул янгиланган "Милан", тактик кучли жамоага айланаётган "Интер", Сарри чархлаётган "Наполи" ва рақобатни соғинган "Ювентус"ни кўриш қизиқ бўлади.

Италия сериалини "Спорт" каналида кузатишда давом этинг.


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика