UZ

Сўнгги янгиликлар

15:17"Барча даврларнинг энг ортиқча баҳо бериб юборилган инглиз футболчиси". АПЛ собиқ футболчиси Пол Скоулзнинг буюклигини уйдирма деб ҳисоблайди  0 14:50"Арсенал" 2025/26 йилги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди  0 14:25ЖЧ йилида ПФЛ режаларида ўзгаришлар бўлиши мумкин: ташкилот 3 та вариантни илгари сурди  2 14:12Ўзбекистон U-17 қизлар терма жамоаси йиғин бошлади  0 13:51Аморим: "Манчестер Юнайтед"да 20 йил ишламоқчиман"  0 13:31"Андижон" "Қўқон-1912" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллаган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 13:17"Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан устун келган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:03ОКМК "Бухоро"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:46Виктор Гёкереш "Арсенал"га трансферидан олдин Лондонда бизнес бошлаган  0 12:20​38 ёшли Давид Луис "Пафос" футболчисига айланди  1 11:57Эржан Токотаев: "Биринчи ўйинимда гол ўтказмаганимдан мамнунман"  7 11:35Тимур Кападзе: "Ўзбекистоннинг мақсади – тарих яратишни давом эттириш. Ўртоқлик ўйинларида янги футболчиларни синаб кўрамиз"  10 11:14Суперлига 17-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  7 10:38Февзи Давлетов: "Қизилқум" икки тайм давомида позицион ҳимояланди"  2 10:10Сон Хён Миннинг янги жамоаси маълум  1

“Янгибозор”- Хоразм вилояти кубоги соҳиби Янгиликлар

“Янгибозор”- Хоразм вилояти кубоги соҳиби

Урганч давлат университети ўйингоҳида Хоразм вилояти кубогининг жорий йилги финал учрашуви бўлиб ўтди.
Унда Янгибозор туманининг “Янгибозор” жамоаси ва Урганч шаҳрининг “Урганч ОЗК-2” жамоалари ўзаро куч синашишди.
  
Қизиқарли ва кескин курашлар остида кечган мазкур ўйинда Умидбек Жумамуротов устозлик қилаётган “Янгибозор” жамоаси йирик, 4:1 ҳисобида зафар қучди ва 2013 йилги Хоразм вилояти кубоги соҳибига айланди.
  
Шу ўринда “Янгибозор” жамоаси ўтган йили У. Жумамуротов бошчилигида вилоят биринчилигида фахрли учинчи ўринни эгаллаганини қайд этиб ўтиш жоиздир. Бундан келиб чиқадики,  янгибозорлик бу мураббийнинг фаолиятидаги ушбу натижани ўсишга қиёслаш мумкин албатта.
  
- Жамоамиз асосини туманимиздаги 9-сон футболга ихтисослашган мактаб-интернати тарбияланувчилари ташкил этишади, - дейди У. Жумамуротов. –  Бугунги кунда ёш футболчиларимизнинг амалий тажрибаларини маромига етказиш мақсадида турли мусобақаларда иштирокини  таъминланаяпмиз. Кўриб турганингиздек, саъй-ҳаракатларимиз бесамар қолмаяпти. Шогирдларимиз юқори кўрсаткичлар қайд қилишмоқда. Табиийки, ушбу муваффақиятимиз ўз-ўзидан бўлаётгани йўқ. Фурсатдан фойдаланиб, жамоамизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб турган туманимиз ҳокимлигига ва мактаб-интернатимиз раҳбариятига самимий миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика