Янги мавсумга тайёргарликни бошлаган “Насаф” сафида Россия, Арманистон, Буркина Фасо ва Кот-дʼИвуарлик футболчилар кўрикдан ўтишмоқда
19 дек 2019 22:33
Янгиликлар
Янги мавсумга тайёргарликни бошлаган “Насаф” сафида Россия, Арманистон, Буркина Фасо ва Кот-дʼИвуарлик футболчилар кўрикдан ўтишмоқда
"Насаф" 18 кунлик таътилдан сўнг янги мавсумга тайёргарлик кўришни бошлади.
Таркибда легионерлар ҳам бор.
17 декабрь куни тиббий кўрикдан ўтиб қайтган “аждарлар” 18 декабрдан бошлаб 2020 йилги мавсум тараддудини кўришмоқда.
Йиғин 28 декабрга қадар давом этади. Бу йиғинда жамоанинг 10 нафар асосий футболчиси иштирок эта олмайди. Сабаби Абдувоҳид Неъматов, Машҳуржон Муҳаммаджонов, Дилшод Саитов, Ҳусниддин Алиқулов, Шерзод Насруллаев, Ислом Кенжабоев, Шароф Муҳитдинов, Азизжон Ғаниев, Ойбек Бозоров ва Бобир Абдихолиқов Любинко Друлович бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сафида Дубайга учиб кетишган.
"Насаф" таркибида Россия, Арманистон, Буркина Фасо ва Кот-дʼИвуарлик футболчилар кўрикдан ўтишмоқда. Легионерлар тўғрисида кейинчалик батафсил маълумот берилади, - деб ёзади клуб расмий сайти.


Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар