UZ

Сўнгги янгиликлар

23:01Расман: "Атлетико" Испания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  0 22:29"Навбаҳор" назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Қувватовдан норасмий дебют, Никабадзедан хет-трик  6 22:00РПЛ. Эсанов ҳаракат қилаётган "Акрон" "Факел" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  10 21:31"Манчестер Юнайтед" форварди ПСЖга ўтиши мумкин  3 21:05Париж-2024. Ўзбекистон иккинчи турда Мисрга ютқазди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди  816 20:53Париж-2024. Испания терма жамоаси биринчи бўлиб плей-оффга чиқди  7 20:22"Манчестер Юнайтед" испаниялик футболчига қизиқмоқда  1 19:56"Барселона" Уильямс учун кутилганидан 4 млн. евро кўп пул тўлаши керак  2 19:22ФИФА Аргентинанинг эътирозига жавоб берди  4 18:52Ҳусниддин Ғофуров - "Қўқон-1912" футболчиси  3 18:24Биринчи даврада "Бунёдкор"да ўйнаган футболчи Босния ва Герцеговина клубига ўтди  1 18:00Ўзбекистон ўйнайдиган "Божуар" стадиони баҳсга тайёр  7 17:50Доминикан Рес. - Испания. Асосий таркиблар эълон қилинди  17 17:13Магуайр: "МЮни яна муваффақиятли қилиш вақти келди"  4 17:03Эндрик таништирув маросимига 43 минг мухлис келди  1

Янги мавсум олдидан "Бунёдкор" клуби янги футболчиларни таништирув маросимини ўтказди Янгиликлар

Янги мавсум олдидан "Бунёдкор" клуби янги футболчиларни таништирув маросимини ўтказди

Тадбирда клуб бош директори Мурод Алиев ва бош мураббий Миржалол Қосимов иштирок этди.

"Барчани янги мавсум билан чин қалбимдан табриклайман. Ўтган йил клуб ОЧЛга йўлланмани қўлга кирита олмади. Мухлислар олдида қарздормиз. ЎФА раҳбарияти томонидан қилинаётган ишлар жудаям катта. Улар ўзбек футболини юқори даражага олиб чиқишни исташмоқда. Футболимиз раҳбарлари Олимпиада ва Жаҳон чемпионатига йўлланма олиши учун ҳаракат қилинмоқда.

Янги мавсум олдидан ўз академиямизга эътибор қаратамиз. Миржалол Қосимов билан маслаҳатлашиб асосий урғуни академиямизга қаратишга қарор қилдик. Ҳозирда ички муҳитда қийинчилик бор. Ҳомийларимиз маошларни тўлаб беришган. Аммо мукофот пуллари борасида озгина узилиш бўлди. Бу яқин вақт ичида ҳал бўлади деб умид қиламан. Биз мавсумга 100 эмас 150, 200 фоиз тайёрмиз. Қийинчиликка қарамай ўйнаган йигитларга раҳмат айтаман. Ҳар бир ўйинга жиддий тайёргарлик қиламиз ва футбол маҳоратимизни кўрсатишга уринамиз", - дейди Мурод Алиев.



"Мавсумга яхши тайёрландик. Ўтган йил 4 декабрь куни Ўзбекистон кубоги финалидан сўнг таътилга чиққандик. 22 декабрдан 30 декабрга қадар тикланиш машғулотларини ўтказдик. Январь ойида ўз қароргоҳимизда ишладик. 8-22 февраль кунлари Дубайда йиғин ўтказдик. Ўйлайманки йиғинларимиз яхши ўтди. Йигитларимиз 80 фоизга тайёр. Сабаби ҳали чемпионатимиз бошланмади. Ҳар бир жойда муаммолар бор. Жамоа олдига қўйилган вазифа майдонга тушгач мухлисларга ёқадиган тезкор ўйин кўрсатиш ва имкон қадар академиямиз футболчиларидан фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Яхши футболчиларни таклиф қилиш учун яхшигина маблағ керак. Клуб имижи учун ҳар бир футболчи жонини бериб ўйнаши керак. Ёмон жамоа йиғилмади. Ҳамма футболчилар мавсумга тайёр", - дейди Миржалол Қосимов.


- Нимага айнан Райевац танланди?
Миржалол Қосимов: - У ўтган йил қўқонликлар сафида ўйнаганида бизнинг ўйинимизга тўла тушишини билгандим. У тўпни олдириб қўйганида ҳимояга ҳам қайтади ва жамоага ёрдам беради. Райевац ўртоқлик учрашувларида кўплаб голлар урди.

- Аҳмадалиев борасида нима дея оласиз?
Мурод Алиев: - ЎФАнинг қарорига икки томонлама қараймиз. Биринчи томондан ҳалоллик борасида ЎФАнинг қарорларини тўғри эканлигини тан оламиз. Аммо Муҳтарам Президентимиз ҳам кўп бор афв қилиш ҳақида кўп гапираяптилар. Аҳмадалиевни кечиришлари мумкин деб ўйлаб Дубайдаги йиғинга олиб кетгандик. Умид қиламанки, Аҳмаджонов ва Омон Ғофуров мана шу йигитни кечиришади. Ҳеч бўлмаса жазони енгиллаштиришади.

- "Навбаҳор" ва "Нефтчи" клублари янги мавсум олдидан ўз олдига чемпионлик вазифасини қўйишди. "Бунёдкор"нинг мақсади қандай бўлади?

Мурод Алиев: - Биз ҳар қандай вазиятда ҳам ғалабага интиламиз. Пул бўладими ёки бўлмайдими буни фарқи йўқ. Энг асосий вазифамиз ОЧЛга йўлланма олиш ва энг олий мақсадларга интиламиз.

Миржалол Қосимов: - Мақсад терма жамоаларга футболчилар етиштириб бериш. Ҳар бир терма жамоада ўз футболчиларимиз бўлса бу бизнинг ютуғимиз бўлади.

Мурод Алиев: 
- Ҳар бир клуб ўз ўзини боқа олиши керак. Мухлислар орқали ёки футболчиларни тарбиялаб трансфер қилиш орқали пул ишлаб топиш мумкин. "Пахтакор"нинг ҳозирги шароитларига ҳавас қилиш мумкин. Аммо эртага бизнинг йигитлар уларга қарши ўйнаса шунчаки таслим бўлишмайди. Академиямизни тубдан ўзгартирдик.



- Клуб академияга урғу бермоқда деб айтдингиз. Аммо ўтган йил Шомуродов, бу йил Ҳамдамовнинг "воқеа"лари содир бўлди.

Мурод Алиев: - Ҳамдамов айни пайтда "Анжи"да. Унинг шартномасида 300 минг Евро товон пули ёзиб қўйилган. "Анжи"дан хат келгани рост. Аммо "Бунёдкор" клуби президенти Ашуров Улуғбек Ҳамдамов жамоада қолишини истади. Буни "Анжи"га маълум қилдик. Уни 13 ёшидан академияда тарбия қилдик. Тарбиялаш учун ФИФА томонидан белгиланган қўшимча пул сўрадик. "Анжи" бунга рози эмас. Бу ҳамма жойда бор. Агентлар Ҳамдамовнинг бошини айлантиришди.

Миржалол Қосимов: - Ҳамдамовнинг 2018 йил охиригача шартномаси бор эди. Тўғри футболчилик ҳаёти қисқа, академияда тарбия топди, "Бунёдкор"да шаклланди. Сих ҳам, кабоб ҳам куйиши керак эмасди. Агар "Анжи" клубимиз сўраган пулни тўласа бу Ҳамдамов учун ҳам, "Бунёдкор" учун ҳам фойдали бўларди. Ўзим ҳам Россияда ўйнаганман, кучли чемпионат эканлигини биламан. Ҳозир ўргатадиганлар кўпайиб кетган. Ўзим ҳам "Пахтакор"да ўйнаб юрганимда йўқ шартномага қўл қўйгандим. Шунда хориж клублари мен учун пул тўлашанди. Буни ўша пайтда клубда ишлаган Асқар Толибжонов ҳам билади.

- "Металлург" клубидан икки футболчи трансфер қилинди. Уларга "Бунёдкор"нинг "тоши" оғирлик қилмайдими?

Миржалол Қосимов: - Уларга ишонмаганимда жамоага таклиф қилмасдим. Насиб қилса йил охирида улар ўз ўйинлари орқали мухлислар ёқимтойига айланишади.


- Сардор Рашидовни қайтаришга ҳаракат қилмадингларми?

Миржалол Қосимов: - Ҳаракат қилдик. У эркин агент бўлиб турган пайтда унга мурожаат қилдик. Шахсан ўзим эмас, балки Мурод Алиев у билан боғланиб, Рашидовга керак бўлса машғулотларда иштирок этиш таклифини ҳам қилганлар. Лекин билишимча, Рашидовга "Локомотив" ва "Пахтакор" томонидан ҳам қизиқиш бўлган. У эса қайси жамоа ОЧЛга йўлланма қўлга киритишини кутди ва "Пахтакор" ҳам ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқа олмагач, "Локо"ни танлади.

Мурод Алиев: - Футболчи инсонийлик жиҳатдан ҳам қадрдон жамоасига қайтиши мумкин. Футболчи нафақат кучли футболчи, балки яхши инсон ҳам бўлиши керак.

- Кетган футболчилар ҳақида маълумот берсангиз.
Мурод Алиев: - Асосан футболчиларимизни ижарага бердик. Норхонов, Азимов ва Тўхтасиновни "Сўғдиёна"га ижарага бердик.


Муроджон Тошматов - 11-рақам



Мирғиёс Сулаймонов - 20-рақам


Филип Райевац - 99-рақам



Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика