UZ

Сўнгги янгиликлар

00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  3 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  9 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  1 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  18 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  462 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  5 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  2 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  8

Янги лойиҳа — "Ўйин куни". Илк меҳмон: "Насаф" Янгиликлар

Янги лойиҳа — "Ўйин куни". Илк меҳмон: "Насаф"

Сайтимиз ижодкорлари янги — "Ўйин куни" номли лойиҳага қўл уришди.

Мазкур лойиҳада бир жамоанинг маълум учрашувга тайёргарлик жараёнини тўлиқ кўрсатиш, ички ҳаёти ва бир учрашувга қандай тараддуд кўриши билан атрофлича таништириб чиқишга ҳаракат қилинади. "Ўйин куни"/"Matchday" дея номланмиш лойиҳанинг илк сони меҳмони сифатида Қаршининг "Насаф" жамоаси танланди. Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "Насаф"нинг "Пахтакор"га қарши ўйини, учрашувга бўлган тайёргарлик жараёнлари суратга олинди ва ҳали ҳеч қаерда тасвири чиқмаган жамоанинг ичкаридаги "ошхонаси" ҳақида ҳам мазкур лойиҳа орқали маълум миқдорда танишиб чиқишингиз мумкин бўлади.

Буткул бошқача форматдаги "Ўйин куни"/"Matchday" лойиҳасининг дастлабки сонини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Шу ўринда янги лойиҳанинг илк қаҳрамонига айланган "Насаф" жамоаси маъмурияти, айниқса бош мураббий Рўзиқул Бердиевга ижодий гуруҳимиз номидан катта миннатдорчилик билдирамиз. Тасвирга олиш жараёнида имкон қадар очиқликни таъминлаган ва жамоанинг ички ҳаёти билан танишишга рухсат берган мураббийлар штабига мухлислар номидан алоҳида раҳмат айтамиз.

Ўйлаймизки, мухлислар ўзлари учун қизиқ бўлган жараён ва баъзи керакли маълумотлар ҳақида мазкур лойиҳа орқали танишиб чиқишади.

TAS-IX

 


TAS-IX эмас



"Ўйин куни"/"Matchday" лойиҳаси ижодкорлари "Насаф"нинг Суперлига доирасидаги "Пахтакор"га қарши ўйинга бўлган тараддуди жараёнлари вақтида жамоа билан бирга бўлишди ва қизиқарли ҳолатлар акс этган жараёнларни ўз ленталарига тасвирга олишди. Хуллас лойиҳанинг илк сонини томоша қилинг ва ўзингиз баҳо беринг!

Камчиликлар ҳақида холис танқидлар ва яна нималарга эътибор қаратилиши, шунингдек, лойиҳанинг келаси сонида қайси жамоани "Ўйин куни"да кўришни исташингизни изоҳларда қолдиришингиз мумкин.

Эътиборингиз учун ташаккур!

Лойиҳа ва ғоя муаллифи — Шаҳбоз Беғамов.

Оператор — Жаҳонгир Файзуллаев.

Монтажчи — Зоир Турсунбоев.

Рейтинг: +46   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика