UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00Сречко Катанец 62 ёшда! У ҳақида 20 та қизиқарли факт  6 00:53"Истанбул Башакшеҳир" назорат учрашувида "Рейхенау" клубини мағлубиятга учратди. Шомуродов норасмий дебют қилди  4 00:19МЮ ёзда биронта ҳам ўйинчи сотмай, трансферлардан 24 млн евро ишлаб олди  1 23:45Беллингем елкасини операция қилдирди."Реал" ярим ҳимоячиси қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 23:23Расман: "Атлетико" 30 млн евролик трансферни амалга оширди  0 22:59Де Паул ҳам Мессининг ёнига боради. "Атлетико" ва "Интер Майами" келишиб олишди  2 22:35"Ливерпуль" Экитике бўйича "Айнтрахт" билан музокарага киришди  1 22:11Йоахим Левга яқин манба Ўзбекистон билан музокаралар бўлаётганини тасдиқлади, мураббийга маслаҳатчи лавозими таклиф қилинган – Sport24  76 21:50Расман: Ламин Ямал янги мавсум "Барселона" сафида 10-рақамда ҳаракат қилади  3 21:29Ислом Исмоилов: "Москвада маҳаллий клублар билан назорат учрашувлари ўтказамиз"  6 21:01Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов хотира турнирига тайёргарликни давом эттирмоқда  2 20:25Ламин Ямал янги мавсум 10-рақамда ўйнашига ишора қилди(ми?)  1 19:48Иброҳим Йўлдошев - ОКМК футболчиси  2 19:14Суперлига. Биринчи давранинг эътиборга молик 5 воқеаси   6 19:12ЖЧ2026да 4 та танаффус бўлиши мумкин  7

Янги клубга ўтиши, араб футболига қизиқиши борасида Мирзоҳид Маматхонов билан суҳбат Янгиликлар

Янги клубга ўтиши, араб футболига қизиқиши борасида Мирзоҳид Маматхонов билан суҳбат

Наманганлик дарвозабон Мирзоҳид Маматхонов яна легионерга айланди.

Футболчимиз Баҳрайн 1-лигаси иштирокчиси “Иттиҳод Ал Риф” билан шартнома имзолади. Шундан кейин у сайтимиз учун дастлабки фикрларини билдириб ўтди.

- Мирзоҳид, янги жамоага ўтишингиз қай тариқа амалга ошди?
- Ҳаммаси оддий кечди. Дейлик, “Иттиҳод Ал Риф” жамоасини бош мураббийи Facebook ижтимоий тармоғимда дўстларим орасида бор экан. Менга алоқага чиқди. Натижада мен таклифни мени агентим орқали ҳал қилиш кераклигини айтдим. Шундан келишув агентим ва бош мураббий билан ҳал қилинди.



- Жамоа билан қанча муддатли шартнома имзоладингиз?
- Биласизми, жамоа бошида менга 3 йиллик шартнома таклиф қилди. Бироқ мен ва агентим келишган ҳолда бунга розилик бермадик. Чунки бу мен учун янги мамлакат, у ердаги футболни билмай туриб, рози бўлишим тўғри эмасди. Натижада, 1+1 шаклдаги келишувга имзо чекдим.

- Байҳраннинг қуйи лигасидан таклиф бўлганида, сизда иккиланиш бўлгани йўқми?
- Тўғриси, менда иккиланиш бўлгани йўқ. Чунки мураббий менга жамоадаги барча шарт-шароитлани видеога ҳамда суратларга олиб юборди. Шу орқали клубдан яқиндан танишдим.

- Клубнинг қайси жиҳати сизни қизиқтира олди?
- Мени жамоадан кўра, кўпроқ мамлакат футболи қизиқтирди. Чунки араб мамлакатларида футболга бўлган эътибор бошқача. Шу сабабли таклиф устида бошқотириб ўтирмадим.

- Жамоа ўз олдига қандай мақсад қўйган?
- Асосий мақсад жамоани Премьер-лигага олиб чиқиш ҳисобланади. Қолаверса, Bahrain King Cup'да ҳам ғолиб чиқишни режалаштирганмиз.



- Қандай шароитлар яратиб берилди? Қолаверса, яхши маош таклиф қилганми?
- Клуб томонидан квартира ҳамда машина беришган. Очигини айтадиган бўлсам, пул масаласига у қадар катта эътибор қаратмадим. Асосий мақсадим келгусида фаолиятим Баҳрайн Премьер-лига клубида давом эттириш ҳисобланади. Шу жиҳатларига катта аҳамият бериб, дарҳол таклифга розилик билдирдим.

- Маълумотларга қараганда, бу ерга келганингиздан кейин дарҳол Премьер-лига клубидан таклиф бўлган.
- Чиндан ҳам таклиф бўлди. Назорат учрашувидан кейин “Ал Будаия” клубидан таклиф бўлди. Афсуски томонлар трансфер масаласида келиша олишмади. Худо хоҳласа, ишлашда давом этаман ва асосий мақсадимга эришмоқчиман.

- Бу сизнинг фаолиятингизда олдинга ташлаган қадамми?
- Тўғриси бошида ортга ташланган қадам деб ўйладим. Баҳрайнга етиб келганимдан кейин шароитларни кўриб, бу фикр нотўғри эканини ҳис қилдим. Чунки биз ўртоқлик учрашувларини деярли ҳаммасини Премьер-лига жамоаларига қарши ўтказдик. Хусусан ОФК кубоги финалида “Насаф”ни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратган “Ал Муҳаррақ”га қарши ўйнадик. Беллашув 2:2 ҳисобида якунланди. Бу ҳам менга қўшимча куч бағишлади.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика