UZ

Сўнгги янгиликлар

13:14"Барселона" араблардан максимал равишда кўпроқ пул ишлаб олмоқчи  0 12:46"Севилья" "Интер" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 12:19Тадич ҳам Саудия Арабистонига кўчиб ўтадими? Унда "Ал Қодисия"дан таклиф бор  0 11:55Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тошкентда йиғин бошламоқда — Даврон Чориев сафга қайтди   0 11:34МЮ ҳимоячиси "Вест Хэм"га ўтишга яқин турибди  2 11:09Доминикан Республикаси ОТЖ сардори Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади  12 10:44Даврон Ҳошимов иккинчи даврани Суперлигада ўтказади  7 10:10«Сурхон» ўтган йилги легионерини ортга қайтарди  5 09:37«Барселона» «отмен»! Нико Уильямс келажаги борасида бир қарорга келди  6 09:05«Бухоро» «Андижон» футболчиси билан шартнома тузди  2 08:32Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Япония билан жанговар дуранг ўйнади  5 07:58Испанлар Европани «забт этишди». «Қизил фурия» икки кун ичида иккита «Евро»да ғалаба қозонишди  8 07:26Ўртоқлик учрашуви. «Қўқон-1912» «Сўғдиёна»ни мағлуб этди   1 01:48"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини 14 млн евро эвазига харид қилишга тайёр, аммо...  3 01:21"Милан" сардори "Галатасарой"ни рад этди. Турк клуби ҳимоячига "Милан"дагидан кўпроқ маош таклиф қилганди  1

Яна пенальти, яна мағлубият ёхуд "Бунёдкор" ўз майдонида "Лахвия"га ютқазди Янгиликлар

Яна пенальти, яна мағлубият ёхуд "Бунёдкор" ўз майдонида "Лахвия"га ютқазди

ОЧЛ 2-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Лахвия" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
ОЧЛ. 3-тур. "A" гуруҳи
БУНЁДКОР – ЛАХВИЯ 0:1
17 март 2015. Тошкент. “Бунёдкор” стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
Иида Юмпей (Япония), Наги Тошиюки (Япония), Ямаучи Хироши (Япония), Окабе Токуто (Япония)
Назоратчи: Хусайн Милажерди Асқари (Эрон)
Комиссар: Мотасем Фарис Сулаймон Алнаити (Иордания)
Гол: Нам Таэ Хи 27 пенальти, - 0:1.

«Бунёдкор»: 45.Акбар Тўраев, 2.Акмал Шораҳмедов, 7.Шакер Зуаги, 9.Минори Сато, 11.Мирзохид Ғофуров (17.Достонбек Ҳамдамов, 53), 13.Иван Милошевич, 14.Вохид Шодиев, 16.Артём Филипосян, 20.Самир Бекрич (9.Забихилло Ўринбоев, 71), 21.Сардор Рашидов, 48.Акрамжон Комилов
Захира: 1.Павел Бугало, 6.Анвар Ғофуров, 15.Обид Жўрабоев, 129.Отабек Шукуров, 39.Элдор Шомуродов

«Лахвия»: 40.Клод Амин, 2.Муҳаммад Муса, 4.Чико Флорес, 5.Муҳаммад Раззоқ, 7.Холид Муфта, 8.Луиз Мартин (9.Абдулраҳмон Ҳуссайн, 35), 10.Нам Таэ Хи, 12.Карим Будиаф, 14.Муҳаммад Тресор, 70.Исмоил Муҳаммад, 79.Владимир Вайсс (20.Али Ҳассан, 77).
Захира: 90.Иванилдо, 16.Абдулход Салоҳ, 24.Холид Радван, 77.Аҳмад Ал Эмади.

Огоҳлантиришлар: Исмоил Муҳаммад 53,



                              МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                        
ЯНГИЛАШ

90+5. ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ.
"Бунёдкор" ўз майдонида "Лахвия"га ютқазиб қўйди

90+3.
Учрашув тугаб бормоқда...

90. Ўйинга 5 дақиқа қўшиб берилди

89. ЗАРБАААААААААААААААААААА! ҚАНДАЙ ВАЗИЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯТ! Зуаги дарвозабондан ўтиб кетган тўпни дарвозага ноаниқ тарзда йўллади...

84.
"Қалдирғочлар" бутун жамоа билан ҳужумда...Самара йўқ

83. ЗАРБААААААААААААААААААААААА! Ўйиндаги энг чиройли зарбани Элдор Шомуродов чап оёғи билан узоқ юқори бурчакка йўллади! Дарвозабон ўз ўрнида.

82.
"Бунёдкор" катта куч билан ҳужумга ўтмоқда, рақиб қарши ҳужумдан жазолашга уринмоқда

80. ЗАРБААААААА! САТОООООООО! Жарима майдони ташқарисидан Минорининг зарбаси ноаниқ чиқди!

79.
Стадионга келган мухлислар аста секин ўз ўринларини тарк этишни бошлашди...

78. ВОҲИД ШОДИЕВ! Акробатик тарзда берилган зарбани дарвозабон қайтарди!

77. Ўзгариш. "Лахвия".
Владимир Вайсс ўрнига Али Ҳассан Афиф тушди

76.
Бугунги ўйинни кўриш учун 9820 нафар томошабин келди

75. Хавфли вазият! "Бунёдкор"нинг чап қанотдан уюштирган ҳужуми ҳимоячиларнинг фаолли туфайли охирига етмай қолди.

73.
Айни пайтда майдонда "Бунёдкор" сафида уч нафар ҳужумчи бор. Лекин уларнинг барчаси ҳам ҳужумда ўйнаётгани йўқ.

71. Ўзгариш. "Бунёдкор".
Самир Бекрич ўрнига Забиҳилло Ўринбоев тушди

69.
Шакер Зуагининг 25 метрлардан йўллаган зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.

68. ЗАРБААААА! Акмал Шораҳмедов ўз қанотида рақибни алдаб ўтиб зарба берди, анча ноаниқ!

67.
Ўнг қанотдан Шораҳмедов тўпни жарима майдонига узатди, Шодиев боши билан яхши зарба бера олмади.

66. ОЧЛга оид янгилик. "Локомотив" гуруҳдошлари "Фулад" ва "Ал Ҳилол" Эронда дуранг ўйнашди - 0:0.

65.
Нам Таэ Хининг пасидан сўнг Исмоил Муҳаммад зарба берди, Акбар Тўраев тўпни қайтарди.

62. ЗАРБААААААААААААААААА! Ҳозиргина майдонга тушган Элдор Шомуродов зарба берди, тўп дарвоза тўрига ташқи томондан тегди!

61. Ўзгариш. "Бунёдкор".
Сардор Рашидов ўрнига Элдор Шомуродов тушди

59. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТ! Разоқнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси йўлига Милошевич тўғаноқ бўлди, хавф баратараф этилди.

58.
Майдонга тушишга Элдор Шомуродов тайёрланмоқда...

56.
Достон Ҳамдамов чап қанотдан олдинга ўтаётган Рашидовга тўп узатди, дарвозабон Рашидовдан кўра чаққонроқ чиқди

55.
Муҳаммад Разоқни шифокорлар майдон ташқарисига олиб чиқиб кетишди

53. Ўзгариш. "Бунёдкор".
Мирзоҳид Ғофуров ўрнига Достонбек Ҳамдамов тушди

52. Огоҳлантириш. "Лахвия".
Исмоил Муҳаммад

52.
Акром Комилов чап қанотдан тўпни оширди, ҳимоячилар ўз жойида.

51. САТО! Ажойиб рейд ўнг қанотдан жарима майдонига оширган тўпни Шодиев ўтказиб юборди, Бекрич тўпни кутмади.

50.
Зуаги оҳиста ҳаракат билан тўпни Рашидовга оширди, ҳимоячилар унга имкон қолдиришмади.

49.
Майдонга тушишга Достон Ҳамдамов тайёрланмоқда

48.
Бўлимни майдон эгалари фаол бошлашди. Лекин ҳужумлар бўлгани билан зарба йўқ....

46.
Иккинчи бўлим бошланди.

45+3. Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0:1

45+3. Хавфли вазият! Филипосян ва Зуаги қулай имкониятдан фойдалана олмади. 

45+2.
Рақиблар Шодиевга нисбатан қоида бузишди. Бекрич жарима тўпини амалга оширади. Узатилган тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди.

45+2.
Комилов ҳужумда рақиб ҳимоячисига нисбатан қоида бузди.

45+1. Нам Таэ Хининг узатган тўпини Чико Флорес боши билан дарвозага йўллади, хавфли лекин ноаниқ.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди

44.
Акмал Шораҳмедов Владимир Вайссни йиқитди. Қатарликлар жарима тўпини амалга оширишади

41.
Биринчи бўлим тугаб бормоқда. "Бунёдкор" тайм охирига қадар гол уриб олса яхши бўларди.

39.
Ўйин темпи тушди. Бундан ташқари қатарликлар ҳар бир тўқнашувда майдонга ётиб олишмоқда...

35. Ўзгариш. "Лахвия".
Луиз Сеара ўрнига Абдулраҳмон Ҳуссайин тушди

33.
Луиз Сеара майдонда ўтирибди. У майдонни тарк этса керак.

31. Хавфли вазият! Зуаги жарима майдони ичида зарба берди, ҳимоячлар тўп йўлига тўғаноқ бўлишди

27.
"Бунёдкор" кетма-кет учинчи ўйинда пенальтидан гол ўтказиб юборди.

27. ГОЛ! Нам Таэ Хи 0:1.

26. ПЕНАЛЬТИ!!! Акбар Тўраев рақиб ҳужумчисини йиқитгани учун ҳакам пенальти белгилади.

24. ЗАРБАААА! Рашидов жарима майдони ташқарисидан зарба берди, ноаниқ!

23.
Қатарликлар "Бунёдкор"нинг чап қанот ҳимоясидан кўп бор ҳужумга ўтишмоқда. Комиловга босим жуда катта. Ҳозирги вазиятда ўша қанотдан оширилган тўпни Акбар Тўраев эгаллаб олди.

22. ЗАРБААААААААААА! Воҳид Шодиевнинг зарбасини Клод Амин Лекомт қайтарди! Бекрич қайтган тўпга улгурмади!

20.
Акмал Шораҳмедов ўнг қанотда бурчак тўпини ишлаб олди.

18. РАШИДОВВВВВВВВВВ! Чап қанотдан жарима майдонига ёриб кирган Рашидов тўпни шерикларига оширишнинг уддасидан чиқа олмади. Ажойиб вазият эди!

17.
Воҳид Шодиев Холид Муфтани йиқитди, ҳакам ҳужумчимизни аяди. Огоҳлантириш бериш мумкин бўлган вазият эди

16.
Акром Комилов анча ҳаяжонланмоқда, бу сафар кутилмаганда ўз жарима майдони ичида йиқилиб тушди, яхшики Исмоил Муҳаммад вазиятдан фойдалана олмади

15. ЗАРБАААААААА! Бекричнинг 16 метрдан йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди!

14. ҚАНДАЙ ВАЗИЯТ! Бекрич ўзи ҳужумни бошлади, Рашидовнинг оширган тўпини Самирнинг ўзи дарвозага йўллай олмади!

12.
Мирзоҳид Ғофуров ҳужум вақтида рақибга нисбатан қоида бузди, Луиз Сеара жабрланди

11.
Сато бу сафар ўнг қанотдан очилаётган Шораҳмедовни кўра олди, Акмалнинг зарбаси ноаниқ кетди

9. Шораҳмедов энди қўпол хатога йўл қўйди. Тезкор қарши ҳужумдан сўнг Нам Таэ Хи зарба берди, ноаниқ!

8. ХАВФЛИ ВАЗИЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯТ! Шораҳмедовнинг ажойиб пасидан сўнг Шодиев боши билан зарба берди! Дарвозабон тўпни ушлаб қолди!

5.
Рашидов чап қанотда бурчак тўпи ишлаб олди. Оширилган тўпни Филипосян ноаниқ тарзда дарвозага йўллади.

4.
Чико Флорес майдон марказига яқин жойда Шодиевни йиқитди.

2.
Илк хавфли вазиятни майдон эгалари амалга оширишди. Комиловнинг фаоллиги туфайли Бекрич жарима майдони ташқарисидан зарба берди, бироз ноаниқ.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!


- "Бунёдкор"ни сардор сифатида Акмал Шораҳмедов бошлаб тушди

- Кутиб олинг иккала жамоа майдонга тушиб келмоқда!


- Ўйин бошланишига 15 дақиқа қолмоқда...стадионга тахминан 5 мингдан кўпроқ томошабин келган.

- Учрашувни СПОРТ телеканали орқали Даврон Файзиев шарҳлаб боради.

- "Лахвия" сафида Даме Траоре ва Аҳмад Али Ҳатами каби футболчилар бугунги ўйин қайдномасига киритилмаган.

- "Бунёдкор" сафида Жавлон Иброҳимов, Хайрулла Каримов, Анвар Бердиев каби футболчилар бугун майдонга туша олишмайди.

- Айни пайтда ҳар иккала жамоа футболчилари ўйинолди чигалёзди машқларини бажаришмоқда.

- "Бунёдкор" клуби ўз майдонида Қатар чемпиони "Лаҳвия" клубини қабул қилади.

- Ассалому айлайкум қадрли футбол мухлислари! "Бунёдкор" стадионидан репортажимизни бошлаймиз!


- Учрашув соат 18:00да бошланади.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика