UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41"Сўғдиёна" назорат ўйинида "Динамо"ни мағлуб қилди  0 18:24Россиялик собиқ футболчи Эрон термаси ҳақида: "Сайёҳлар жамоаси. Улар қандай қилиб жаҳон чемпионатига чиқди, ҳайронман"  11 17:58Жон Оби Микел ўзининг АПЛ рамзий термасини тузди  1 17:43"Ливерпуль" футболчиси жароҳат сабабли термаси ихтиёрини тарк этди  0 17:16Назорат ўйини. "Сурхон" ва "Локомотив" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  0 16:38Ўзбекистон U-17 — Туркия U-17. Таркиблар маълум  7 16:16ЖЧ-2026 саралаши. Бугун Осиёда иккита ўйин бор  2 15:31"Интер Майами" Неймарга қизиқмоқда. Бразилиялик футболчи "Барса"да Месси ва Суарес билан ўйнаган  3 14:49"Ал Аҳли" Винисиус учун "Реал"га 300 млн фунт тўлашга тайёр  2 13:53Мбаппе жиддий жароҳатдан қутулиб қолди. У кейинги ҳафтада "Реал" билан машғулот ўтказиши мумкин  10 13:10"Бавария" 39 ёшли Нойер билан шартномани узайтиради?  2 12:32"Манчестер Юнайтед" "Реал" ярим ҳимоячисига эътибор қаратди  2 12:02Кевин Амаро: "Ўзбекистон - биз учун сирли жамоа"  3 11:29"Ювентус" Сандро Тонали учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  0 10:55Англиялик футболчи одам ўлдиргани учун қамоқхонада ўтириб чиқиб, собиқ жамоасига қайтди  3

Яман терма жамоасига нисбатан жазо санкцияcи қўлланди Янгиликлар

Яман терма жамоасига нисбатан жазо санкцияcи қўлланди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичида “Н” гуруҳидаги рақиби — Яман миллий терма жамоасига нисбатан майдонга тушиши таъқиқланган футболчини таркибга киритгани учун ФИФА томонидан жазо санкцияси қўлланди.

Яманнинг ЖЧ-2018 саралашининг 2-босқичи доирасида КХДРга қарши бўлиб ўтган ўйини натижаси бекор қилиниб, унинг ўрнига 0:3 ҳисобидаги техник мағлубият ёзилди. Бу ҳақида ФИФА расмий сайти хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, бу учрашувда Шимолий Корея 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Яман саралашнинг дастлабки босқичида Покистонга қарши икки ўйин ўтказиб, унинг натижасига кўра саралашнинг иккинчи босқичига йўл олган. Ўша ўйинларнинг ҳар бирида яманлик Мунир Абдулроби Али ал-Радоий биттадан сариқ карточка олган ва КХДРга қарши ўйинни ўтказиб юбориши лозим эди. Аммо у 11 июнь кунги баҳсни асосий таркибда бошлади. Шу сабабдан Яман терма жамоаси ФИФА томонидан жазоланди.

Энди Ар-Радоий 3 сентябрь куни Ўзбекистон билан ўйинда майдонга туша олмайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика