UZ

Сўнгги янгиликлар

19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0 18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  30 18:54"Бёрнли" — "Арсенал" ва "Ноттингем Форест" — МЮ ўйинлари учун таркиблар маълум  3 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  6 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  0 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  1 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  2 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  3 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  10 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0

Ямалнинг иш ҳақи оширилади. У "Барса"да энг кўп маош оладиган футболчилар учлигига киради Янгиликлар

Ямалнинг иш ҳақи оширилади. У "Барса"да энг кўп маош оладиган футболчилар учлигига киради

"Барселона"нинг иқтидорли аъзоси Ламин Ямалнинг янги маоши ҳозиргисига нисбатан сезиларли даражада ошади.

"Cuatro" маълумотларига кўра, Ламин Ямаль янги битим бўйича йилига 8 млн евро олади. У "Барса"да де Йонг ва Левандовскидан кейин энг кўп маош оладиган футболчилар учлигига киради.

"Cadena Ser"нинг хабар беришича, Ламиннинг агентлари у клубда энг юқори маошни олиши керак деб ҳисоблайди.

"Барселона" у лойиҳанинг етакчиларидан бири эканлиги ва маош чегарасининг юқори қисмида бўлиши кераклигини тушунади. Аммо клуб уни раҳбарият шартномаларини асоссиз деб ҳисоблаган ва қайта кўриб чиқишга муҳтож бўлган Левандовски, де Йонг ва тер Штеген билан бир даражага қўймоқчи эмас. Улар Ламин Ямални ушбу тоифага киритиш клубнинг маош тузилмасини бутунлай емирилишига олиб келиши мумкинлигини тушунишади.

COPE хабарига кўра, Ламин Ямалнинг вакиллари музокараларда унинг "Барселона" тарихидаги энг кўп маош олувчи футболчига айланишини талаб қилмоқда.

17 ёшли Ламин Ямаль жорий мавсум "Барселона" сафида 54 ўйин ўтказиб, 18 та гол урди ва 25 та голга ассистентлик қилди. У Каталония жамоаси билан Испания чемпионати, Кубок ва Суперкубокда ғолиб чиқди.

"Барселона" президенти Жоан Лапорта жамоа вингери Ламин Ямаль билан келишувни узайтириш тўғрисидаги саволга жавоб берган эди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика