Ямаль "Сельта"га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушмаслиги мумкин
17 ноя 2024 17:59
Янгиликлар
Ямаль "Сельта"га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушмаслиги мумкин
"Барселона" вингери Ламин Ямаль "Црвена Звезда"га қарши ўйинда олган жароҳати сабабли 2-3 ҳафтага сафдан чиқди.
As маълумотига кўра, Ямалнинг 23 ноябрь куни ЛаЛига доирасида "Сельта"га қарши ўйинда иштирок этиши сўроқ остида бўлиб турибди. Футболчи тўпиғида ноқулайлик ҳис қилмоқда.
17 ёшли вингернинг "Сельта"га қарши ўйнаш ёки ўйнамаслиги яқин вақтларда маълум бўлади. У айни дамда захирада қолдирилиши ва эхтиёж туғилса, 20-25 дақиқа майдонда кўриниш бериши кутилмоқда.
"Реал Сосьедад"га қарши ўйинда белидан жароҳатланган Левандовски эса келаси ҳафтадаги ўйинга тайёр бўлади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар