UZ

Сўнгги янгиликлар

08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  1 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  1 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  1 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  1 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  0 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  19 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2 22:44"Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  4 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  6 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  10 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  10 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  8 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1

Якуба Бамба: " Фақат "Андижон" эмас, Қўқон-1912" ҳам "Пахтакор"ни мағлуб эта олади" Янгиликлар

Якуба Бамба: " Фақат "Андижон" эмас, Қўқон-1912" ҳам "Пахтакор"ни мағлуб эта олади"

Суперлиганинг 21-тури бир қатор қизиқарли тўқнашувларга бой тарзда ўтмоқда.

Қўқонда кечган "Қўқон-1912" - "Пахтакор" (4:2) учрашуви голларга бой тарзда ўтди. Кескинлик юқори бўлган баҳсда мезбонларнинг голларидан бирига Якуба Бамба муаллифлик қилди. ФИФА кунлари муносабати билан юзага келган танаффусдан фойдаланиб Бамбага бир нечта саволлар билан юзландик.

- Ушбу учрашувдан олдин фаворит "Пахтакор" жамоаси эди. Лекин ўйинни кўрдикки, "Қўқон-1912" рақибидан ҳеч бир жабҳада ортда қолгани йўқ. Шундай экан учрашув ҳақидаги таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз?

- Биз жуда яхши ва мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатдик. Футболчилар майдонда максимал даражада ўйнади. Ишқибозларимиз қаршисида ғалаба қозонишимиз муҳим эканлигини билардик. Қўқонда ўтган олдинги 2та беллашувда дуранг ўйнаб уларни бироз ранжитиб қўйгандик. 

- Ҳозирга келиб ҳеч бир клуб "Пахтакор"дан қўрқаётгани йўқ. Дейлик "Андижон" ўз майдонида бу жамоани ютишни уддасидан чиқа олганди...

- Ҳа, "Пахтакор"нинг "Андижон"га қарши учрашувини кўрдик. Фақат улар эмас, биз ҳам ғалаба қозона оламиз. "Пахтакор" Ўзбекистондаги энг яхши жамоа эканлигини ҳамма билади. Ҳар қандай клуб сингари уларда ҳам устун ва камчиликлари бор. Бундай ўйинлардан олдин сиз ғалабага ишонишингиз керак. Камроқ хатоларга йўл қўйиш лозим. 

- Ушбу ғалабанинг сири нимада?

- Менинг фикримча бутун жамоанинг кўрсатган иродаси ғалабанинг асосий омили бўлди. 

- Буни сенсацияга қиёслаш қай даражада ўринли?

- Ўйинни бошқаришга ҳаракат қилдик. Иккита тезкор голлар урилди. Иккинчи бўлимга эса жуда ёмон киришдик, десам янглишмайман. Ўша паллада бошимизни баланд кўтариб барчасини бошидан бошлашимиз лозим эди. Қолаверса мухлислар 90 дақиқа тинмай қўллаб-қувватлаб туришди. Шу боис сенсация демаган бўлардим. 

Абдулазиз Искандаров 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика