Хвича яратилган имкониятлар сони бўйича А Серия футболчилари рейтингида 2-ўринни эгаллаб турибди

Оқил Абдубарноев
4 ноя 2022, 21:33
Хвича Кварацхелия шериклари учун яратилган имкониятлар бўйича А Серия етакчилари қаторидан ўрин олди.

"Наполи" ярим ҳимоячиси жорий мавсумда жамоаси фойдасига 38 та вазият яратишда ёрдам берди.

Рейтингда фақат “Удинезе” вингери Жерар Деулофеу юқорида жойлашган – 44 вазият.

Шу билан бирга, Хвича жами 876 дақиқа, Деулофеу эса 1031 дақиқани майдонда ўтказди.

Кучли учликдан “Торино” ярим ҳимоячиси Никола Влашич (33 дақиқа, 1035 дақиқа) ва “Интер” ярим ҳимоячиси Николо Барелла (33, 1034) жой олган.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Opta Sports