

"Calciomercato" хабарига кўра, клуб ва футболчи 2028 йилгача мўлжалланган шартнома борасида келишиб олишган. Унга кўра, футболчининг маоши икки баравар оширилади ва йилига 2,5 млн еврони ташкил қилади.
Грузияликнинг амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган. А Сериядаги илк мавсумида футболчи 33 ўйинда 12 гол ва 10 ассист қайд этишга улгурди.



