UZ

Сўнгги янгиликлар

09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  2 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  1 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  2 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  4 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  5 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  10 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  2 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  12 01:15АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Челси" ўртасидаги Лондон дербиси тақдирини биттагина гол ҳал қилди  3 23:53Лига 1. ПСЖ 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Ницца"ни мағлуб этди  0 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  9

Хуршид Ғиёсов: “Миржалол Қосимовни қаттиққўл мураббий деб ҳисоблайман“ Янгиликлар

Хуршид Ғиёсов: “Миржалол Қосимовни қаттиққўл мураббий деб ҳисоблайман“

Кеча АГМК жамоаси «Каспий» жамоасини (2:0) ҳисобида мағлуб этди.

Ҳар икки голга жамоанинг янги футболчиси Хуршид Ғиёсов муаллифлик қилди. Ўйиндан сўнг футболчи «Championat.asia» сайтига ўйин ҳақида қисқача интервью берди.

«Авваламбор, ассалому алайкум барча championat.asia ўқувчиларига. Ҳозирги пайтда янги мавсумга тайёргарлик давом этмоқда. Кунига икки маҳалдан машғулотлар олиб борилмоқда. Ҳар доим бундай ўйинлар қийин бўлади. Ўйин яхши бўлди деб ўйлайман ва бугун 2-0 ҳисобида ғалаба қозондик», - деди Хуршид Ғиёсов.


Бугунги ўйинда сиз иккита голга муаллифлик қилдингиз. Иккинчи голни эса бурчак зарбасидан тўғри дарвозани ишғол қилдингиз.

- Голларим жамоанинг голлари деб ҳисоблайман. Охирги вазиятда оёғимни тўпга қўйдим ва гол урдим. Бу голлар жамоавий деб атасак бўлади.

Жамоага қўшилиб кетиш қийинчилик туғдирмадими?

- Йўқ асло! Жамоага киришиб кетишим жуда яхши бўлди. Бу ердагиларни кўпини танийман. Улар яхши қабул қилишди, ички муҳит ажойиб.

Биз Миржалол Қосимовни қаттиққўл мураббий деб биламиз. Бу ўйинчиларга қулайлик туғдирадими ёки йўқ?

- Миржалол Қосимовни қаттиққўл мураббий деб ҳисоблайман. Бу жуда яхши деб ўйлайман. Менимча, бу бизга умуман ноқулайлик туғдирмайди. 



Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика